"Гаврон ва камар билан оёққа калтаклашди". Милиционерлар пора олиш учун мени қандай қийнашди

794

Норин турғуни Шамил Бердигулов Kloop.kgга милиционерлар уни қандай қийнаб, унга ўғирликни тан олдирганини ва кейин ишни ёпиш учун пул талаб қилганини айтиб берди. Натижада милиция ходимлари 8 йилгача судланиб озодликдан маҳрум қилинди.

Суд июль ойининг ўртасида милициянинг уч ходимини Бердигуловни қийнаш бўйича айбдор деб топиб, уларни 8 йилгача озодликдан маҳрум қилди.

Ҳикоя Шамил Бердигуловнинг номидан ёзиб олинди.

Менинг норинлик танишларим ҳайвонларнинг терисини олиб сотиш билан шуғуллангани сабабли менга улар билан бирга терига бориб келишимни илтимос қилишган. Кара-Булун қишлоғида биз мени таниган аввал Куланакда яшаган болага учраб қолдик (Бердигулов Куланакда яшайди). У бизга тери сотган, кейинчалик бу эшак териси эканлиги маълум бўлди.

Эсингиздами, қишлоқларда эшаклар йўқола бошлаган? Уни эшакларни ўғирлаганлиги бўйича гумондор қатори ушлаб, қийноқ билан бу жиноий ишни унинг зиммасига қўйишган. Бу боладан терини кимга сотганини сўрашганда, у менга сотганлигини айтган.

Шундан кейин милиция менга келиб эшакларни ўғирлаш бўйича айблашган. Улар менга 3-май куни кечда келиб ушлаб кетишган. Эшик қоқишганда, мен ташқарига чиққанман. У ерда уч киши бўлган. Уларнинг бири Куланак қишлоқлик милиция бўлимининг (АМБ) раҳбари бўлган, мен уни танирдим. Мен ундан нима бўлди деб сўраганимда, у ишлар бор АМБдан сўзлашамиз деб жавоб берди. Улардан ҳаммаси жойидами деб сўрадим, ҳаммаси яхши дейишди.

Мен ёмон ўйим йўқ улар билан бордим. Машинага етганда уларнинг бири телефонини олдими деб сўради. Мен йўқ уйда қолдирдим деб жавоб берганимда, у менинг уйимга телефонга кетди. Улар мени телефонумни олиб қайтариб беришмади.

Мен милицияга эшакларни ўғирланиши бўйича ҳеч нарса билмайман ва нима бўлаётганини тушунмаяпман дедим. Милиция ходимлари бояги бола билан эшак ўғирлаб сўйибсан деб айтишди.

Мен ҳеч қандай эшак ўғирламадим десам, милиционерларнинг бири кутилмаганда мени урди. Мен жавоб қайтаришга улгирмасимдан, иккинчи милиция ходими урди. Шундай қилиб мени учови АМБда калтаклашди.

Кетгим келиб эшикни тортсам ёпиқ экан. Қишлоқ милиция бўлимининг раҳбари эшикни бекитиб кетиб қолибди. Мен куч билан эшикни торта бошлаганимда, у сина бошлади. Бу нарсани кўргандан кейин АМБнинг раҳбари келиб эшикни очди. У эшакни ўғирланиши бўйича айбни тан ол деб кўндира бошлади. «Шу ерда келишайлик кейин мен сени тинч қўяман», — деди у.

Мен ғазабланиб нима учун бошқа бировнинг айбини тан олишим керак деб сўрай бошладим. Милиция ходимларининг бири агар мен шу ерда айбни тан олмасам Ат-Баши РИИБга олиб борамиз, шу ерда биз ҳаммасини тан олдирамиз деди. Шундай қилиб улар мени ўша ёққа олиб боришди.

Нариги болани ҳам олиб боришди. РИИБга етгунча йўлда қийнаб боришди. Биз РИИБга келгандан кейин улар мени калтаклай бошлашди. Милиционерларнинг бири қўлимга кишан солиб, ерга ўтирғизиб оёғимга тепкилай бошлашди.

Кейин мен уларга ўша вақтда ёнимда юрган икки танишимни олиб келинглар, улар тушунтириш хат ёзишсин, шу асосида мен ҳам тушунтириш хати ёзиб бераман дедим. Мен уларни олиб келгунча ҳеч нарса қилмайман, сабаби терини улар сотиб олган мен эмас деб бир нарса қилишдан бош тортдим.

Улар тонг отгунча мени электрошокер билан қийнаб, булгаары куур билан оёғимга уриб, қопча билан бўғишди. Ҳаммаёғимни кўкартиришди. Чарчашгандагина тўхтатишди. Эраталаб мен юролмай қолдим.

Бироқ улар барибир мақсадига етиб, айбни тан олдиришди. Эртаси куни ўша вақтда терига бирга борган танишларим келишди. Тезкор ходим 120 минг сом тўланг ёки ўғирликка шерик қатори турмада ўтирасизлар деди.

Бизга пул топиш учун икки соат вақт беришди. Биз улгирмимиз деганда, эрталабгача вақт беришди. Биз рози бўлганда қўйиб юборишди.

Шундан сўнг мен зудлик билан МХДҚга (миллий хавфсизлик давлат хизмати) ариза билан мурожаат қилганимда текширув бошланди. Биз улар ҳужжатларини тайёрлагунча уч кун кутдик.

Бизни РИИБдан бўшатгандан тўрт кун ўтиб, милиция ходимларига 120 минг сомни ўтказиб бериш учун Ат-Башидаги мол бозорга бордик. Улар пулни олгандан кейин МХДҚнинг ходимлари милиционерларни қўлга олишди. Улар дала орқали пулни сочиб, қочиб кетишга ҳаракат қилишгани билан барибир қўлга тушишди.

Судда милиция ходимлари айбни тан олишди. Бизда барча далиллар бор эди. Мен эса барча экспертизадан ўтган эдим, хаттоки адвокат ёллашни ҳам кераги йўқ эди.

Суҳбатлашганлар: Алмаз Эшбаев ва Александра Ли