Ҳукумат ветлаборатория қуришга бошқа ер изламоқда (балки у Ботаника боғчасининг ҳудуди бўлмас)

663

Ветлаборатория аввал таъкидланганидай Ботаника боғи ҳудудида эмас, бошқа жойга қурилиши мумкин. Боғ ҳудудига лаборатория қуриш бўйича ташаббус президент билан экологлар томонидан танқид қилинган.

«Қирғиз ҳукумати лаборатория қуриш учун бошқа жойдан ер бўлиш масаласини қарамоқда» , — деб билдирди Kloop.kgга премьер-министрнинг матбуот котиби Чингиз Эсенгул ўғли.

Шунингдек, у ҳукумат лаборатория қуриш учун янги ер топганда жамоатчиликка билдиришини қўшимча қилди.

Гареев номидаги Ботаника боғи ҳудудига ветеринар лаборатория қуриш бўйича ташаббусга боғнинг етакчилиги ва экологлар қарши чиқишган. Ботаника боғининг директори Медет Ахматовнинг айтишича, боғ ҳудудига атроф-муҳитни текширувчи лаборатория қуриш мумкин.

Ветеринар ва фитосанир давлат инспекциясининг директори Калис Жумакановнинг билдиришича, ветеринар лабораториянинг ўз талаблари бор, шу сабабли мазкур бинони қуриш учун боғ ҳудуди танланган. Жумаканов билдиришича, ветлаборатория «Марказий Осиёдаги энг замонавий» бўлади.

Ветеринар лабораторияни 18 миллион АҚШ доллар ажратган хитойлик инесторлар қурмоқчи.

Ботаника боғида лаборатория қуришни танқид қилганлар орасида президент Алмазбек Атамбаев бор. Унинг айтишича, боғ Қирғизистоннинг «мераоси» давлат назоратига олинган.

Президент таъкидлашича, лаборатория Ботаника боғнинг экологиясига зарар келтириб, кам учровчи ўсимликларга хавфли бўлади.

Боғ ҳудудига ветлаборатория қуриш ташаббуси танқид қилингандан кейин Ботаника боғида тўрт марта ёнғин бўлган. Милиция ёнғин сабабини аниқлаш учун текширувларни бошлади.

Муаллифлар: Эльдияр Арикбаев, Рустам Халимов