Сариев бошқа президентликка номзодлар билан бирикиши мумкин

657

Президентликка номзод ва собиқ премьер-министр Темир Сариев сайлов олдида янги партия тузган сиёсатчиларнинг тўртлиги билан бирлашиш бўйича сўзлашувлар бўлаётганини билдирди.

Сариев «Азаттык» радиосига сайлов олдида янги партия қошида бирлашган сиёсатчилар Бакит Торобаев, Адахан Мадумаров, Камчибек Ташиев ва Ахматбек Келдибеков билан учрашганини билдирди. Унинг айтишича, у улар билан бирлашиш имконини сўзлашган.

«Биз кўплаган саволларни муҳокама қилдик, бизнинг орамиздаги тушунчалар яхши, тез орада биз яна учрашамиз. Бирлашиш бўйича айтишга ҳали эрта, бироқ кўз қарашлар ва йўналишлар бўйича ва албатта бир гуруҳ остида бирлашиш бўйича сўзлашувлар бўлмоқда», — деди Сариев.

Аввалроқ Бакит Торобаевдин «Онугуу Прогресс» партияси Камчибек Ташиев билан Ахматбек Келдибековнинг «Ата Журт Мекен»чи, ва Адахан Мадумаровнинг «Бүтүн Кыргызстан» партиялари билан бирлашган.

Ҳар бир партияларнинг раҳбарлари Қирғизистоннинг давлат раҳбарлигига номзод, бироқ сиёсатчилар келаси сайловда тўрт номзоднинг орасидан бирини қўллашларини билдиришган. Ҳозирча янги партиянинг номи номаълум.

Президент сайлови жорий йилнирнг 15-октябрида ўтади. Ҳозирда президентлик лавозими учун 52 номзод курашмоқда, уларнинг орасида ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ва собиқ ҳукумат раҳбарлари Омүрбек Бабанов ва Темир Сариев бор.

Муаллиф: Метин Жумагулов