Суд МСКни Текебаевга нисбатан фаолиятсизлик қилмаслик қарорини чиқарди

630

Олий суд президентликка номзод бўлиш учун давлат тил имтихонини топшира олмаётган мухолифатчи Омурбек Текебаевга нисбатан МСК ҳаракат қилмаётганини аниқлади.

«Суд Текебаевнинг фуқаролик ҳуқуқини таъминлаш учун тегишли чоралар кўрилиши бўйича қарор чиқарди. МСК бош тортишини асослаши керак ёки ҳаракат қилиши керак», — деб тушунтирди Kloop.kgга марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Гулнара Журабаева.

Текебаев жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президентлик сайловида иштирок этиш учун қирғиз тили бўйича давлат тил имтохонидан ўтолмаяпти. Мухолифатчи порахўрликда гумон қилиниб, тергов изоляторида.

Текебаевнинг тарафдорлари комисиияни ҳаракатсизлигини айтиб МСКни судга берган. Районлар аро суд мазкур масала бўйича МСК ҳаракат қилмаганини аниқлаган.

МСК судда ҳаракатсизлиги бўйича даъводан арзланишга ҳаракат қилган, бироқ Олий суд районлар аро суднинг қарорини ўз кучида қолдирган.

Бироқ Олий суд қарорига қарамасдан сиёсатчининг адвокати Канатбек Азиз МСК Текебаевга тест топширишга шароит яратмасликка бошқа асос топиши мумкин деб хавотирланмоқда.

«Олий суд МСКнинг ҳаракатини ноқонуний деб топди. Бироқ МСК [Текебаевга] тест топширишга имкон бермаслик учун навбатдаги янги саҳона топиши мумкин», — деди Азиз.

Аввалроқ МСК қамоқда ўтирган президентликка номзодларни тест топшириши бўйича ҳуқуқий меъёр қонунда ёзилмаганини айтиб, баҳона қилган.

Президентлик сайлови жорий йилнинг 15-октябрида бўлади. Ҳар бир номзод президентликка номзоднинг гувоҳномасини олиб, рўйхатдан ўтиши учун давлат тил синовини топшириши керак.

Муаллиф: Рустам Халимов