Америкалик жамоатчилик фикрларини текширувчи Gallup институти 135 ўлка фуқароларидан қанчалик даражада улар ўзларини хавфсиз сезишлари бўйича савол-жавоб олиб борган. Савол-жавоб натижаси бўйича Ўзбекистон Исландия, Норвегия ва Швейцарияни ортда қолдириб иккинчи ўринга чиққан.
Gallup 2016-йили хавфсизлик бўйича савол-жавоб натижасини чиқарган. Ташкилот 135 ўлка ичидан 136 минг фуқаро ўртасида сўровнома ўтказган.
Текширувчилар фуқаролардан ўлкада ўзларини қанчалик даражада хавфсиз сезишиб, жиноятчиликка йўлиққани ёки йўлиқмагани бўйича сўрашган.
Жавобларга яраша ўлка 100 балли система билан баҳоланган. 100 балл — энг хавфсизлик туйғуси, 0 — балл энг кам.
Социологлар фуқаролардан кечки тпайт сайр қилганда қанчалик полицияга ишониб ва ўзларини хавфсиз сезишгани тўғрисида билгилари келган. Шунингдек улар, савол-жавоб қилинганларнинг қанчаси ҳужумларга ва қанчаси қаршиликка учраганини текширишган.
Ўзбекистон аввал Ислом Каримов бошқарувида ўзининг авторитар бошқаруви билан маълум бўлсада, ҳозирда рўйхатда Сингапурдан ортда қолиб, 95 балл билан иккинчи ўринга чиққан.
Марказий Осиёдаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқни сақлаш ва эркинлиги бўйича энг "эркин" деб ҳисобланган Исландия, Норвегия ва Швейцария ўлкаларидан олдинга чиққан.
Шунингдек Ўзбекистон, савол-жавобга иштирок этган бирорта ҳам фуқаро ҳужумлар ёки тўнашлар тўғрисида айтмаган ягона ўлка бўлиб қолди.
Қирғизистон Россия билан бирга 100 балл ичидан 74 балл олган. Натижада МДҲда фуқароларнинг хавфсизлиги кам сақланган ўлкаларнинг қаторига кирган.
«Хавфсизлик учун катта ҳақ тўлаш»
Бироқ Gallup текширувчиларининг айтишича, катта кўрсаткичларга эришишнинг баҳоси фуқароларнинг ҳуқуқлари билан сўз эркинлигини камайтириш орқали амалга ошади.
«Айрим ҳолларда хавфсизлик жуда катта нарҳга баҳоланади… Ўзбекистонни баъзан "полиция давлати» деб аташади», — деб айтилади ҳисоботда.
Ҳисоботдаги катта кўрсаткичга қарамай, инсон ҳуқуқлариниинг ҳолати бўйича Ўзбекистон биринчи марта танқид қилинмаяпти.
«Хьюман Райтс Вотч» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг маълумоти бўйича, фуқаровий фаоллар билан мухолифатчилар кучли босимга олинади, сўз эркинлиги эса чекланган.
Шунингдек, ташкилотнинг маълумоти бўйича Туркманистон (4-ўринга) чиқиб катта кўрсаткичга эга бўлган. HRWнинг маълумотига кўра, Туркманистонда жамоатчиликнинг барча тармоқлари билан фуқароларнинг ҳаёти президент ва унинг атрофидагилар билан назорат қилинган.
Туркман ҳукумати бошқача фикрлашга йўл бермайди ва ўлкадаги барча маълумотлар қаттиқ назоратда бўлади.
Бундан ташқари Туркманистонда 2016-йили президент Гурбангули Бердимухамедовнинг умрбод давлат раҳбари бўлиш имконини берган янги Конституция қабул қилинган.
Сурат: Gallup
Муаллиф: Рустам Халимов