Сайлов-2017: Президентликка тўрт талабгор бир партияга бирикди

764

Сиёсатчилар Бакит Торобаев, Камчибек Ташиев, Ахматбек Келдибеков ва Адахан Мадумаровлар президент сайловида бир номзодни қўллаш учун бир партияга бирлашишди.

Бакит Торобаевнинг «Онугуу Прогресс» партияси Камчибек Ташиевнинг «Ата Журт» ва Адахан Мадумаровнинг «Бүтүн Кыргызстан» партиялари билан бирлашди.

«Онугуу Прогресс» партияси котибиятининг маълумотига кўра, бирлашиш келаси президентлик сайловига ва «халқнинг бирдамлигини ва сиёсий ьарқарорлигини сақлашга» боғлиқ.

Торобаев, Ташиев, Келдибеков ва Мадумаров ҳаммаси президентликка номзодлар. Маълумотга кўра, сиёсатчилар орасидан бирини қўллашади.

«Биз барча сиёсий кучлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигимизни билдирамиз. Асосий мақсадимиз биз адолатли ва очиқ сайлов ўтказишни кўриш, бунинг натижасида президентлик ҳукумат легитимли йўл билан алмашади», — деб Торобаев шўининг «Фейсбук» саҳифасида бирлашиш тўғрисидаги маълумотни қисқача ёзган.

Ҳоўирча янги партиянинг номи билан бирлашиш номзоднинг номи номаълум.

Мазкур тўрт сиёсатчининг орасидан ҳукуматда парламентга кирган Торобаев ва унинг «Онугуу Прогресс» партияси бор. Парламентда унинг партияси 120 ўринни 13 овоз эгаллайди.

Президентлик сайлови жорий йилнинг 15-октябрида бўлади. Бу Қирғизистон тарихида ҳукумат биринчи марта бир легитим сайланган президентдан иккинчисига легитимли сайланган давлат раҳбарига ўтган сайлов бўлади.

Ҳозирда бу лавозим учун 59 номзод курашиб, уларнинг орасида ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ва собиқ ҳукумат раҳбарлари Омурбек Бабанов билан Темир Сариев бор.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова