Бишкек: Қизнинг ўғирланиши назорат камерасига тушиб қолган

777

Бишкек жанубидаги назорат камераларида номаълум болалар томонидан ўғирланган қиз тушиб қолган. Улар жиноят бўлган жойдан қизни таксига солиб кетишган. Милиция тергов ишларини олиб бормоқда.

Қиз ўғирлангани бўйича видео лавҳа 5-августда «ВКонтакте» ижтимоий тармоғининг фойдаланувчиси томонидан эълон қилинган. Унинг айтишича, қиз ўша куни тунги соат 9:40лар атрофида Ахунбаев билан Юнусалиев кўчаларининг кесилишида ўғирланган.

Видеода болалар кўчада кетаётган икки қизнинг бирини куч билан таксига солаётгани кўрсатилган.

Иккинчи қиз шеригини сақлаб қолишга ҳаракат қилгани билан самарасиз бўлиб, автомашина дугонасини олиб жойидан жилади.

Тасвирга одам ўғирлаган болалар ўтирган машинанинг давлат рақами тушиб қолган. B7600BA.

Бишкек шаҳар ШИИБнинг матбуот хизмати билдиришича, милиция ҳозирда тергов ишлари бормоқда.

Воқеа «олиб қочиш» деб айтилган урфга боғлиқ бўлиши мумкин (турмуш қуриш учун қизларни ўғирлаш). Қирғизистонда бу жиноий иш бўлиб ҳисобланади ва одам ўғирлаш учун беш йилдан саккиў йилгача озодликдан маҳрум қилиш қаралган.

Муаллифлар: Рустам Халимов, Алтинай Дуйшоналиева.