Милиция Ботаника боғини ёқиб юбориш версиясини текширмоқда

691

Бишкек милицияси Гареев номидаги Ботаника боғида экспертиза олиб бормоқда, сўнги ҳафтада бу ерда тўрт марта ёнғин чиққан. Агар боғни ёқиш факти тасдиқланса милиция жиноий иш қўзғайди.

Бишкек шаҳар ШИИБнинг матбуот котиби Адыл Оморов Kloop.kgга берган интервьюсида, милиция Бишкек жанубида жойлашган Ботаника боғининг техник-ёнғин чиқиш сабабини текшираётганини айтди.

«Агар боғни ёқиш факти исботланса, милиция жиноий иш қўзғайди», — деди у.

Оморовнинг айтишича, милиция текширувни қачон битириши гомаълум, агар текширув натижасида ўт қўйиш тасдиқланса, ҳуқуқ тартибот органлари бу ҳақда маълумот тарқатади.

Сўнги етти кунда Гареев номидаги Ботаника боғида тўрт марта ёғин чиққан. Ботаника боғи ходимларининг айтишича, ёнғин боғ ҳудудига ветеринар лаборатория қуриш режалаштирилаётганига боғлиқ бўлиши мумкин.

Ҳукумат ҳозирча ветлаборатория қаерга қурилиши бўйича қарор чиқармади. Хитой инвесторлари ветеринар лаборатория қуришга 18 миллион АҚШ долларини ажратган.

Лаборатория қуришга қарши фикрни президент Алмазбек Атамбаев ҳам айтган. Президентнинг билдиришича, Ботаника боғи давлат ҳимоясида ва Қирғизистоннинг «мероси» бўлиб ҳисобланади.

Ҳукумат биринчи марта Ботаника боғи ҳудудида лаборатория қуришни таклиф қилмаяпти. 2011-йили вирусни текширувчи канадалик биология лабораториясини қуришни таклиф қилган. Бироқ қурилиш экологлар билан жамоатчилик томонидан айтилган танқидлар сабабли бошланмай қолган.

Муаллиф: Александра Титова