"Азаттык": Казино "қурбонлари" камаймаяпти

771

Фуқаровий фаоллар Қирғизистонда таъқиқланганига қарамасдан яширинча ишлаган казиноларнинг фаолияти ортаётганини билдирмоқда.

Материалнинг асл нусҳаси «Азаттык» радиосининг сайтида эълон қилинган.

Қимор ўйинлари одатда интернет клуб ёки бошқа бирор кўнгилочар муассасаси қатори рўйхатга олиниб, яширинча ишлаб, унга борган ўйинчиларнинг сони кўпайгани айтилди. Бунинг оқибатида қарзга ботиб, уй-жойини гаровга қўйган ва оиласи бузилган фуқароларнинг яқинлари арзланиб, тез орада чора кўриш талабини қўйишди.

Ўйин қурбонининг фикри

Юзига ниқоб кийиб, исмини раштли равишда Рамзан деб таништирган ёш йигит ўзини қимор ўйинининг қурбони деб ҳисоблайди.

Бу орада Бишкек шаҳрининг марказий кўчаларида сиртига интернет клублари, реклама агентликлари ва кўнгилочар идоралар каби ёзилган жойларда ёпиқ турдаги казинолар ишлаётгани айтилди.

Рамзаннинг айтишича, бу яширин қимор ўйинларининг ёпиқ тармоқлари номи кўрсатилмаган жойларда жойлашган. Рамзан казинолар ёлғон комбинациялар орқали одамларни қимор ўйинига тортаётганини айтди.

Рамзан ўзи яқин қариндошларининг ёрдами билан қимор ўйинларининг гирдобидан қутилган. У бу ижтимоий касалликнинг оқибатлари оғир бўлганини айтиб берди:

- Дўстларим билан қизиқиб, казиноларнинг бирига кириб, аввалига оз-оздан ютиб юрдим. Ўйин қизғин паллага кирганда катта миқдордаги пулни ютқаза бошладим. Бир миллион сом ютиб олиб, кейинги куни ютқазиб, қайта қайтариб оламан деган ишонч билан устига 2-3 миллион сомни ютқазиб юборганимни билмай қолдим. Ўтган икки йил оралиғида 60 минг доллардан ортиқ пулни шундай йўқ қилдим. Кейин ҳар кимдан йирик миқдорда қарз олиб, қарзга ботдим. Қарздан қутилиш учун яқинларим автомашинасини, уйни, ер участкаларини сотишди. Одам пул топмаганда қимор ўйнаш учун ўғирликка ёки бировни тўнашга мажбур бўларкан.

Сўнги вақтларда Бишкекдаги "Сезим" кризис марказига қимор ўйинларидан жабрланган оилалар мурожаат қилиб, ўйинга берилган яқинларини тинч ҳаётга қайтаришга ёрдам сўраган ҳолатлар кўпайган.

Бу марказнинг етакчиси Бүбүсара Рискулова ёпиқ қимор ўйинларини уюштирган муассасаларга ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг бефарқлиги айтилган.

Бүбүсара Рискулова одатда бундай яширин жойларга чора кўрадиган тартиб соқчилари уни четлаб ўтган ҳолатларнинг гувоҳи бўлганини айтди. Рискулова қимор ўйинлари жойлашган муассасаларнинг рўйхати ва уларнинг манзили тўғрисидаги маълумотларга тегишли чора кўрилмаётганига тўхталди:

- Қимор ўйинининг оқибатида юзлаган одамларнинг оиласи парчаланди. Шаҳарнинг марказий кўчаларида "Астра 37" деб казинолар тармоғи ишлаяпти. Биз бориб, ўз кўзимз билан кўрдик. Бироқ ичига киритишмас экан. Қонунга туфуришган. Биз борган вақтда бу ерда милициянинг оператив ёш ходимлари юрган. Вазиятни тушунтирсак, казинони криминал калкалай турганын, улар билан алоқа қилмаслигини очиқ айтиб, кетиб қолди. Қиморхоналарни кимдир бошқармаса, улар шу даражада ривожланармиди? Шунга ғазабланасанда...

Давлат сиёсатининг натижаси

Бу вақтгача яширин шароитда ишлаган казиноларнинг, букмекерлик ёки бошқа бир қимор ўйинларини уюштирган офисларни фош қилиш бўйича махсус рейдлар олиб борилгани маълум. Натижада айрим майда маҳкамалар фош қилиниб, жиноий иш қўзғалди. Бироқ кейин бунга ўхшаган рейдларни ўтказиш бир йилдан бери тўхтаган.

Молия бозорини назорат қилиш ва йўлга солиш бўйича давлат хизматининг раис ўринбосари Санжар Муканбетов вақтида бу тармоқни назорат қилиш бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ўтказиб берилганини айтиш билан чекланди:

- Казинолар расмий турда йўқ. Ҳозир бир ҳеч бирига лицензия бермаганмиз. Ҳаммаси ёпилган. Яширинча ишлаётгани жиноий жавобгарликка тортилади. Уни ноқонуний иқтисодий фаолият қатори молия полицияси қараши керак. Бу шу органннинг иши. Улар яширинча ўйин уюштирган томонларни аниқлаб, жавобгарликка тортиши керак. Бундай яширин жойларни молия полициясигина текширади.

Шундай бўлса ҳам иқтисодий жиноятларга қарши курашиш хизматининг етакчилиги бу вазият тўғрисида ҳозирча изоҳ бермади. Бу орада қимор ўйинларига қўшилганларнинг сони қайта ўсаётгани бўйича жамоатчиликка айтганлар 3-августда матбуот анжуманини ўтказди.

Уларнинг айтишича, шаҳарнинг Чуй-Суйумбаев, Абдрахманов-Москва кўчаларининг кесилишидаги интернет клубларда ва ташқи номи кўрсатилмаган жойларда қимор цюштирилганини айтиб, уларнинг манзилларини кўрсатиб беришга тайёрликларини айтишди. Бу қимор ўйинларининг тармоғини Сан деган лақаб билан машҳур бўлган бир корей киши 2008-йилдан бери ишлатаётгани маълум бўлди.

Исмини айтгиси келмаган Бишкекнинг турғуни яширинча казиноларнинг фаолиятини тўхтатишга чақирди:

- Қимор ўйинларига қўшилган одам ота-онасини, яқинлари ва қариндошларининг сўзларини тингламайди. Ёлғон гапириб, ўғирлик қилишга, қароқчилик қилишга яқин бўлиб, турли жиноятларни амалга оширишга тайёр бўлганига гувоҳ бўлдик. Шунинг учун жамоатчиликдан яширин турда уюштирилаётган қимор ўйинларини ёпишга кўмаклашишга чақирар эдим.

Жогорку Кенеш 2011-йили Қирғизистонда қимор ўйинларини уюштириш таъқиқланган қонун лойиҳасини қабул қилган. Шундан сўнг қимор ўйинлари ўйин автоматлари орқали букмекерлик ва тотализаторлик офисларига кўчган. Шундан сўнг парламент мазкур муассасаларнинг фаолиятини ҳам таъқиқлаган эди.