Жоламан Шаршенбеков ва Роман Ким кураш бўйича дунё ёшлар чемпионатининг кумуш медалларини қўлга киритди

656

Кураш бўйича дунё ёшлар чемпионатида қирғиз полвонлари Роман Ким ва Жоламан Шаршенбеков финалда ўзларининг оғирликлари бўйича енгилиб, бироқ миллий терма жамоа ҳисобига икки кумуш медал олиб келишди.

Турнирнинг грек-рим кураши бўйича мусобақасида 55 кг оғирликдагилар орасида Жоламан Шаршенбеков венгриялик Кристиан Кезметни 8:0 ҳисобида енгиб, ғолиб бўлди.

Мусобақанинг ⅛ финалида қирғизистонлик Италиядан келган спортчига имкон бермасдан 8:0 ҳисобида ютиб, кейин россиялик полвонни 13:1 очко билан енгди.

Финалга чиқиш имконияти учун Шаршенбеков Армения вакили Тигран Миносян билан курашиб, уни қийинчиликларсиз 12:0 ҳисобида енгди.

Чемпионатнинг олтин медали учун Қирғизистондан борган полвон туркиялик спортчи билан курашга чиқди. Мусобақада ғалаба муддатидан аввал Туркия вакилига берилди, у 12:3 ҳисобида қирғизистонлик рақибидан устунлик қилган.

Шунингдек, 120 кг оғирликдагилар орасидан чиққан Роман Ким ҳам жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга бўлган.

Турнирнинг ⅛ финалидаги қирғиз полвони Қозоғистондан келган спортчи Алибек Шарсенгалиевни 7:1 ҳисобида ютган. Чорак финалда Ким финляндиялик рақибини 6:0 очко билан ютиб олган.

Ярим финалдаги курашда қирғизистонлик Польшанинг вакили Патрик Ян Камински билан учрашиб 10:2 ҳисобида ишончли ғалабага эришган.

Чемпионатнинг олтин медали учун бўлган курашда қирғизистонликни Грузия вакили Звиади Патаридзе билан учрашув кутган. Бундай осон бўлмаган учрашувда Ким рақибига 2:7 ҳисобида мағлуб бўлиб, кумуш медалнинг соҳиби бўлган.

Осиёнинг кураш бўйича ёшлар чемпионати 1-6-августгача (Финляндиянинг) Тампер шаҳрида ўтди. Биринчиликда Қирғизистон номидан 15 спортчи иштирок этиб, улар бир олтин, уч кумуш ва икки бронза медалларини ютиб олишган.

Шундан сўнг икки ҳафтадан кейин Парижда катталар орасидаги кураш бўйича чемпионат бўлади, у ерда яна бир қирғиз полвонлари медаллар учун курашади.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: United World Wrestling