«Ҳомиладор аёлни масхаралаш»: Сулаймон-Тоғ музейидаги низо министрликка етиб борди

675

Сулайман-Тоғ музейининг ходимлари етакчисини хизматдан кетишини талаб қилишди. Бунга музейнинг ҳомиладор илмий ходимини «бўйингдан олдир» деб масҳаралагани сабаб бўлган. Ҳомиладор аёлни ҳимоя қилган ҳамкасблари етакчиси Абдраим Тургунбаевнинг ноқонуний ишларини айтиб чиқишди. Ҳозирда Сулаймон-Тоғ музейидаги можарони Маданият министрлиги текширмоқда.

Мақоланинг асл нусхаси “Азаттык” радиосининг сайтига чиққан.

Сулаймон-Тоғ музейининг илмий ходими Чолпон Бабиева олти ойлик ҳомиладор ҳолатида тоғ чўққисидаги тўсиқларни бўяшга мажбур бўлган. Шунга қарамай етакчисининг босимига учраганини айтмоқда.

- Мен етакчининг буйруғи билан тоғ чўққисига чиқиб, тўсиқларни бўядим. Бу ердан касалхонага тушдим. Менга бўлинган участкадаги ўтларни киши ёллаб ўрдирдим. Шунга қарамай директор ҳамкасбларимнинг яхши-ёмон кунларига мени чақирманг деб буйруқ берибдир. Кейин мен унга «ҳомиладорлик бу юқумли касалликми ёкин уят нарсами? Нимага мени камситяпсиз?" деб сўрасам, "яхши муомалани хоҳласанг ҳомилангни олдир" деб кулади. Бунга менинг ҳамкасбларимни барчаси гувоҳ. Бу нима деган гап?

Музейнинг услубчиси Рахима Козуева эса илмий ходимларнинг асосий иши қолиб, жисмоний меҳнатга тортилаётганидан хафа:

 - Тургунбаев музейнинг майда хоналарини буздириб, катта залга айлантирди. Ундан чиққан ғиштларни бизга тозалатдирди. Бизни музейдаги ишларимиз қолиб, шуларни тозаладик. Яримини яримга, бутунини бутунига ажратдик. Кейин уни Тургунбаев уйига олиб кетди. Сулаймон-Тоғдаги музей жамоасининг кўпчилигида етакчига нисбатан норозилик пайдо бўлганини айтишди. Яна бир музей ходими Жипара Жусуева етакчисининг ифлос сўзларини кўчадан эшитаётганидан норози: Турғунбаев бизнинг иш жойимизга кириб, олдимизга ўтириб олади, "Ҳа қойиллатяпсизлар а", - деб кесатади. Кейин тушлик вақти бўлади. "Чой олиб келинг" дейди. Биз топганимизни столга қўямиз. Кейин ароқ сўрайди. Охирги вақтларда эшикни қулфлаб қочадиган бўлдик. Иш вақтида руҳсат сўрасак ҳам «ароқ олиб келиб кетавер" дейди. Бу ҳам камдай, кўчага чиқиб, «музейда бемаъни аёллар ишлайди. Мен улар билан кайф қиламан" деб мақтанганини ҳар кимдан эшита бошладик. Бизни оиламиз йўқми? Шуларни комиссия келганда айтсак юзига айтсак, индамайди.

Музейнинг бўлим раҳбари Шайир Абжапарова етакчиси Абдраим Тургунбаев ходимларга ўзи ажратган рағбатларни қайта олиб қўйишини тасдиқлади.

Бундан ташқари музейдаги моддий қонун бузишлар текширилмаётганидан ҳайронлигини билдирди:

- Бизга рағбат ёзади. Унга биз қўл қўйиб, пулни қайта Тургундаевга берамиз. Музейда одат шундай дейишади. Мен шунга қарши бўлганимдан бери рағбат ололмай қолганман. Тургунбаевнинг Тилек деган ўғли бизда беш йилдан бери ҳайдовчи экан. Уни ишлаганини биз кўрмаганмиз. Шу хизмат машинасини ишлаганини кўрмаганмиз. Карим Досонов яна бир киши ишга келмай маош олади. Уни текширадиган одам йўқ.

 

Ашир Маразиков.

Музей рассоми Ашир Маразиковнинг айтишича, музей етакчиси бино ичини шамоллатувчи олдириб ташлагани сабабли экспонатларни сақлаш режими бузила бошлаган.

 - Бу ерда бино ичини шамоллатувчи шахта бор эди. Тургунбаев уни кестириб, ёптирди. Шу сабабли экспонатларни сақлаш талаби бузилди. Масалан, музейдаги ҳарорат қиш-ёзда 17-19 даража бўлиши керак. Ҳозир бино ичига кириб бўлмайди. Дим, ҳаво айланмайди. Расмларга қуёш тегмаяпти. Улар сидирилиб, буралиб тушмоқда. Хоналарда капалаклар пайдо бўлди. Тургундаев эса шамоллатувчи шахтанинг темирларидан тошларни челакларни ясатиб, тоққа олиб чиққан.

«Менга қаршиларни қўллаганлар бор»

Сулаймон-Тоғ музей-комплексининг бош директори Абдраим Тургунбаев қўл остидаги ходимларининг норозилиги ўт ўришдан келиб чиқди деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари ўзига қарши чиққанларни Сулаймон-Тоғ қўриқхонасида бизнеси бор одамлар қўлламоқда деди:

 - Зўрлади, хўрлади, сўкди, еди деган сўзларнинг ҳаммаси ёлғон. Ҳомиладор аёлни аборт қилдир дейдиган мен уни куёвимидим? Бунинг ҳаммаси ёлғон. Ишчиларнинг озлигидан илмий ходимларга тоғнинг ўтини ўрдирганим рост. Ўтни ўрмасанг ёзда ёнғин бўлади. 4 минг сомдан маош олса, ўт ўргиси келмаса бошқа иш топиши керак. Музейни шамоллатувчи шахта совет даври усули билан қурилган, ишламай қолганлиги сабабли олдирдим. Ўғлим ҳайдовчи бўлиб беш йил ишлади, шуни кўролмаганлар кўп. Икки минг ойликка ҳеч кимни тополмай, ўғлим ишлашига тўғри келди. Досоновни эса ўзлари топиб келган. Унга табель ёзган бўлим раҳбари жавоб берсин. Беш-олти одамга 1-2 минг сомдан ёзилган рағбатни мен қандай қилиб қайта олиб қўяман. Буларнинг барчасини бош рассомимиз Миразиков билан унинг аёли уюштирмоқда. Уни Сулаймон-Тоғ музейининг ёнида бизнеси бор бойлар қўллашмоқда.

Абдраим Тургунбаев.

Абдраим Тургунбаев Тургунбаев юқорида айтилган даъволарни ўз айбини яширишни хоҳлаганларнинг оқланиши деб билдирди:

- Аслида талабни қатъий қўйган етакчи ҳеч кимга ёқмайди. Масалан менда иш вақтида ароқ ичган ходимларнинг тушунтириш хатлари бор. Ана шу Маразиков музейдан Алимбек Датқанинг бюстини ўғирлаб кетгани бўйича жиноий иш ҳозир текширилмоқда. Иш кунлари таъзияга бораман деб рухсат сўраганлардан қариндоши ўлганлиги тўғрисидаги қоғозни талаб қилганим рост. Тартиб бўлиши керакда. Ходимларнинг вазифаси ўз ишини бажариш. Илмни мендай билиши керак! Масалан, мен йўқлигимда бир комиссия келадиган бўлса, аниқ айтиб бериши керак. Бу бутун дунё фахри-ку.

Сулаймон-Тоғ музейидаги бу норозиликни маданият министрлиги текшириб, Тургунбаевга ҳайфсан эълон қилган. Ходимлар айтган камчиликларни бартараф қилишга 1-августкача муддат берилган. Бироқ музейнинг илмий ходимлари Тургунбаевни раҳбарлик хизматидан олиш талабидан қайтишмаяпти.

Ўш шаҳрининг қоқ марказидан ўрин олган Сулаймон-Тоғ музей комплекси ҳар йили 4 миллион сом даромад топади. Шунингдек, аҳолининг сони Ўшдан бир неча марта оз Таласдаги Манас ордо музейи даромад жиҳатидан Сулаймон-Тоққа яқинлашмоқда. Манас Ордонинг етакчиси Ормошбек Чоюнбаевнинг "Азаттык»қа билдиришича, музей ўтган йили 3 миллион сом даромад топган.