Атамбаевнинг матбуот анжуманидан қисқача баён

688

Президент Алмазбек Атамбаев Чолпон-Ота шаҳридаги давлат резиденциясида матбуот анжуманини ўтказди. Йиғинда президент айтганларидан қисқача баён қиламиз.

Атамбаевнинг матбуот йиғинида сўзлаган энг аҳамиятли гаплари:

Юқори Норин ГЭСи бўйича Россия билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиш «тўғри» бўлди. Агар Liglass Trading CZ чех компанияси Қирғизистоннинг «РусГидро» компаниясидан бўлган 37 млн доллар қарзини тўламаса, унда бошқа инвесторлар излаймиз.

___________________

Сайлов натижаси қандай чиқса ҳам қабул қиламан. Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков - КСДПдан сайловга отланган ягона номзод, парламент спикери Чинибай Турсунбеков бу қарорга рози бўлмаса, партиядан чиқиши керак.

___________________

Агар Жээнбеков бўлмаганда, собиқ премьер-министр Омурбек Бабановни қўллар эдим. Ҳукуматни тинч йўл билан ўтказиб беришга ваъда бераман.

___________________

Қирғизистон жанубига Россия ҳарбий базасини жойлаштиришдан қўрқмайман, сабаби Россия «Қирғизистон ерига қизиқмайди». Бироқ базани жойлаштиришадими йўқми ўзлари ҳал қилишади, сабаби бу «жуда катта пул».