Осиё чемпионати U-23, саралаш: Оман 5 – 1 Қирғизистон

829

Қирғизистоннинг 23 ёшдагилар орасидаги миллий футбол жамоаси Осиё чемпионлигининг саралаш босқичи иккинчи ўйинида Оман жамоасига йирик ҳисоб билан мағлуб бўлди. Натижада 5:1 ҳисоб билан ўйин оманликлар фойдасига ҳал бўлди.

Қирғизистонликлар ўйинни ўзларига ишонмаслик билан бошлаганига қарамай, биринча танаффуснинг ярмигача яхши ўйин кўрсатишди. Биринчи бўлимга қўшилган иккинчи дақиқада ўйин ҳисобини Одилжон Абдрахманов очди.

Рақиб дарвозасига киритилган тўп қирғизистонликларга ишонч ва куч бериб, иккинчи босқичга улар шижоат билан чиқишди. Иккинчи таймнинг биринчи ярмидаги ҳужумлар самарали бўлмади ва 60-дақиқаларда миллий терма нимгадир ташаббусни рақибларга бериб қўйди.

Омонликлар рақимларнинг ҳолатидан фойдаланиб, учрашувнинг 61-дақиқасида ҳисобни тенглашди. Дарвозага голни Мухсена ал-Гассани киритди.

Бу вақтда ўн биринчи рақамдаги Оман жамоасининг ўйинчиси учрашув давомида хет-трик ясашига ҳеч қандай асос йўқ эди.

Ҳакам томонидан 82-дақиқада Қирғизистон миллий жамоасининг дарвозасига эълон қилган пенальтиси Оманни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи кирилган тўп қирғизистонликларни саросимага солиб, ўйинни бутунлай рақибларига ўтказиб беришди. Уч дақиқадан кейин таблода ҳисоб 4:1 бўлиб, Оман фойдасига кўрсатилди. Бу сафар ҳам ўша ўйинчилар Мухсен ал-Гассани билан Жамил ал-Яхмадилар киритишди.

Ҳайратланарли, бироқ тўртинчи киритилган тўп қирғизистонликларни шиддатли ҳужумга чиқишга мажбур қилди. Бироқ барчаси бесамар бўлди. Ўйиннинг асосий вақтига қўшилган дақиқада Оман қирғизистонликлар дарвозасига бешинчи голни киритиб, ўйинни тугатди.

Қирғизистонга Эрон билан учрашувда енгилганлиги гуруҳлар учрашувининг финал қисмига чиқишга шароит яратган. Бироқ миллий жамоанинг Оманга қарши ўйинда катта фарқ билан енгилгани қирғизистонликларни Осиё-2018 чемпионатида ўйнаш имконидан маҳрум қилди.

Учинчи ҳал қилувчи учрашувда Эрон билан Оман жамоалари А гуруҳидаги ўринга чиқиш учун курашишади.

Муаллиф: Каминат Имирханова