Салянованинг суди адвокатнинг касалхонага ётганлиги сабабли жилдирилди

641

Адвокат Чинара Жакупбекова депутат Аида Салянова бўйича суд мажлиси олдидан ҳушини йўқотган. У касалхонага етказилиб, суд йиғини бошқа кунга жилдирилди.

Бишкек шаҳрининг Ленин район судида 21-июль куни Жогорку Кенешдаги « Ата мекен» фракциясининг депутати Аида Салянованинг иши кўрилиши керак эди. Бироқ адвокат Чинара Жакупбекова ўзини ёмон ҳис қилганлиги туфайли йиғин бошқа кунга жилдирилган.

Салянованинг партиядоши Алмамбет Шикмаматовнинг Kloop.kgга берган интервьюсида Жакупбекованинг аҳволи яхши эканлигини айтди.

«Бугун Ленин район судида Салянованинг иши кўрилиши керак эди. Шу суд мажлисига тайёрланиб битиб, эшикка чиқиб кетаётганда Чинаранинг ҳуши кетиб йиқилибди. Қўшнилари тез ёрдам чақиришган. Ҳозир Чинаранинг аҳволи яхши», - дейди у.

Шикмаматовнинг айтишича, Жакупбекованинг касалхонасига ётқизилишининг сабаби «у тинимсиз уч суд иши устида ишлаганида».

«Уни эмизикли боласи ҳам бор. Бундан ташқари у [Омурбек] Текебаев, [Аида] Салянова ва мен билан бирга адвокат бўлиб ишлаиоқда. У ҳам одам чарчайди», деди Шикмаматов.

Аида Салянова «лавозимни суистеъмол қилганликда» айбланмоқда.

Давлат айбловнинг версияси бўйича, у юстиция министри бўлган вақтда 2010-йили собиқ президент Курманбек Бакиев боласини манфаатини ҳимоя қилган Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини «ноқонуний» узайтирган.

Салянованинг ўзи эса мазкур айбловларни президент Атамбаев номига айтилган танқидлар учун сиёсий сифатга эга деб айтган.

Муаллиф: Алмаз Эшбаев