Текебаев иши бўйича прокурор ўз хоҳиши билан хизматдан кетди

654

«Ата мекен» мухолифатчи партиясининг раҳбари Омурбек Текебаев ва собиқ министр Дуйшонкул Чотоновнинг давлат қораловчиси ўз хоҳиши билан ишдан кетди. Прокурор Кубаничбек Бейшекеев нафақага чиққани сабабли ишдан кетиш бўйича ариза ёзган.

«У ўзи бир неча кун аввал нафақага чиқишга боғлиқ ишдан кетиш бўйича ариза ёзган», - деб айтди бош прокуратуранинг матбуот котиби.

Бейшекеев Омурбек Текебаев билан Дуйшонкул Чотоновга қарши суд мажлисида давлат айбловчиси бўлган.

Текебаевнинг оқловчилари у билан бирга прокурор Абишевни ва Исраиловни суддан четлатишни илтимос қилиб, уларга қарши жиноий иш қўзғашни илтимос қилишган.

Муҳолифатчи юристларининг айтишича, «айбланувчиларнинг манфаатига қарши процессуал ҳуқуқларини суистеъмол қилишган».

Бейшекеев бир йил аввал Бишкек шаҳрига ишдан олинган Нурлан Сулайманкуловнинг ўрнига прокурор бўлиб тайинланган. Бу вақтгача у Иссик-кўл вилоятининг Тон районида прокурор бўлиб ишлаган.

Нурлан Сулайманкулов.

Нурлан Сулайманкулов ижтимоий тармоқларда ёрдамчиси ёмғир ёғаётган вақтда унга соябон тутиб турган расми пайдо бўлгандан сўнг ишдан четлатилган.

Бу амалдорларни масҳаралаган #umbrellachallenge хэштеги билан қўйилган бир неста сурат мемдердин чиқишига сабаб бўлган.

У вақтда президент Алмазбек Атамбаев амалдорларни «керсейгендик» бўйича айблаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева