Президент Алмазбек Атамбаев хавфсизлик кенгашининг йиғинида йўл ҳалокатларига сабабчиларни ва маст ҳолатда машина бошқарганларни жавобгарлигини кучайтиришни таклиф қилди.
Амалдорлар билан учрашувда Атамбаев инсон ўлимига олиб келган йўл транспорт ҳалокатларида ҳайдовчиларни, айниқса маст ҳолатда бўлганларни жавобгарлигини кучайтириш кераклигини билдирган.
«"Олтин" ёшлар одамни ўлдириб қўйиб, ота-онаси пул бериб уларни сақлаб қололмаслигини билсин.
Маст ҳайдовчилар - қотил қонхўрлар», - деди Атамбаев.
Йиғинда хавфсизлик кенгашининг аъзолари билан президент йўлларга видео кузатув техникалари учун маблағни «Мегаком» алоқа оператори сотилгандан кейин ажратиш қарорини қабул қилишди.
Ҳукумат 2011-йилдан бери «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси асосида Бишкекнинг йўлларига камера ўрнатишни ваъда қилади.
Ҳукумат икки тендер эълон қилиб, биринчиси қонун бузишлар билан ўтган. Иккинчи марта тендерда ютиб олган «Стилсофт Бишкек» компанияси билан ҳукумат бугунги кунгача судлашмоқда. Лойиҳа 60 миллион долларга баҳоланган.
Йўл хавфсизлиги бўйича масала 2017-йили ўсмирлар йўл ҳалокатидан ўлган ҳолатлар бўлгандан кейин президент ва премьер-министр томонидан бир неча марта кўтарилган.
Бишкекдаги «Кудайберген» бозорининг ёнидаги пиёдалар йўлагида 10-май куни 15 ёшдаги ўлар даражада уриб кетган. Ҳайдовчи воқеа жойдан яшириниб, бироқ эртаси куни кечда милиция томонидан қўлга олинган.
Норин вилоятининг Оттук қишлоғининг юзга яқин турғуни йўлни тўсиб «Ётиқ полициялар»ни ўрнатишни талаб қилишган. Бу талаб 9 ёшдаги болани уриб кетгандан кейин қўйилган.
Бишкекда 21-апрель куни ҳам икки мактаб ўқувчисини уриб кетиб, ҳайдовчи воқеа жойдан қочиб кетган. Болалар оғир жароҳат билан касалхонага етказилган. Кейинчалик ҳайдовчи ушланиб, икки ойга вақтинча қамоққа қамалган. Мактаб ўқувчилари ҳозирда касалхонадан чиқишган.
мазкур воқеалардан кейин Бишкек ҳукумати мактаб ва бола боғчалар олдида янги йўл чироқлари билан «рельеф пиёда ўтиш жойларини» ўрнатишган.
Муаллиф: Рустам Халимов