Дача Судаги авиа ҳалокат: Ҳукумат жабрланганларга берилган бадал миқдорини очиқламайди

575

Фавқулотда ҳолатлар министрлиги 2017-йилнинг 16-январида Дача-СУ қишлоғига қулаган самолётда жабрланганларнинг ва ҳалок бўлганларнинг қариндошларига тўланган маблағ миқдорини фош қилмайди. Бундан аввалроқ муассаса 2017-йилнинг ўртасида бу маълумотни эълон қилишни ваъда қилган эди.

Фавқулотда ҳолатлар министри Кубатбек Боронов матбуот йиғинида аҳолидан йиғилган 102 миллион сом қандай бўлиштирилганини айтиб беролмаслигини билдирди.

«[Жабрланганларга] берилган пулларни миқдорини мен айтолмайман, бироқ унинг миқдори яхши ва барча талабларни қаноатлантиради. […] Бизга уларнинг кўпчилиги тарқатиб берилган маблағларга уй сотиб олишгани маълум. Қанча одам уй сотиб олганини эса айтолмайман. Ҳеч қандай муаммо қолмаган. Ҳукумат ўз зиммасига олган мажбуриятларни барчасини тўлиқ бажарди», — деган минстрнинг сўзини 24.kg нашри ёзиб.

ФҲМнинг матбуот котиби Элмира Шерипова Kloop.kgга берган интервьюсида, муассаса жабрланганларнинг илтимоси бўйича қанча миқдорда хун тўлаб берганини эълон қилолмайди.

«Биз қанча пул йиғилганини ва ким қанча ўтказгани бўйича маълумот бердик. Бироқ кимга қанча бадал тўлаб брелиганини биз айтолмаймиз, сабаби ҳукумат шундай қарор чиқарган. Аҳолининг ўзи ҳам бу маълумотни ошкор қилмасликни илтимос қилмоқда», — деди у.

Июнь ойининг бошида Шерипова Kloop.kgга бир ой ичида тарқатиб берилган маблағлар бўйича маълумот ошкор қилинишини билдирган эди.

Унинг сўзларига кўра, ФҲМ авиаҳалокат бўйича 400 бет ҳисоботни қараб, шу сабабли мазкур маълумотни беролмаётган.

«Журналистлар ҳақиқатда бир неча марта менга қўнғироқ қилиб, электрон манзилимга ёзишди. Бироқ биз маълумот беришдан бош тортмай, яқин орада ҳаммага эълон қиламиз деб айтганмиз», — деган Шерипова ўша вақтда.

Бундан ташқари Super.kg нашри бу маълумотни беролмаётгани учун ФҲМни судга берган. Суд уларнинг аризасини инкор қилган.

ФҲМ 2017-апрель ойида аҳолидан йиғилган 102 миллион сомни жабрланганлар билан ҳалок бўлганларнинг қариндошлари орасида бўлиштириб берган. Бундан ташқари, ҳукумат туркиялик компанияга тегишли самолёт эгалари ўтказган 42 млн сомни бўлиштириб бериши керак.

Бироқ бу пулни  Туркия компанияси бадалнинг иккинчи қисмини ўтказгандан сўнг 2017-йилнинг июль-август ойларида берилишини билдирган.

«Боинг-747» самолёти «Манас» аэропортига яқин жойдаги Дача-СУ қишлоғига 16-январда қулаган. Авиаҳалокатда 39 киши билан бирга самолётнинг икки экипажи ҳалок бўлган. Давлат келтирилган зарарни 186 миллион сом деб баҳолаган.

Муаллиф: Александра Титова