Қирғизистонликлар 30 кун Қозоғистонда рўйхатсиз юришлари мумкин

532

Қирғизистонликлар 15-июлдан бошлаб Қозоғистон ҳудудида рўйхатдан ўтмай 30 кун юра олишади. Бундан ташқари улар чет ўлкага чиқиш паспорти бўлган вақтда миграция картасини тўлдиришмайди.

Қирғизистонликлар Қозоғистон ҳудудида 30 кун юргандан сўнг ўлкадан чиқиб ёки уч ойга рўйхатга қўйиши керак.

Янги қоидалар бўйича чет ўлкага чиқиш паспортлари бўлса, қирғизистонликлар миграция картасини тўлдиришмайди.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев жорий йилнинг апрель ойида икки ўлканинг фуқароларини вақтинча рўйхатга олиш бўйиича икки томонлама шартномани бекор қилган.

Қозоқ ҳукумати мазкур шартномага жорий йилнинг июль ойида қўл қўйди.

Икки ўлка ҳудудида фуқароларнинг юриш муддатини узайтирувчи шартнома 2012-йили қабул қилинган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева