Жээнбеков бир вақтнинг ўзида сайловда иштирок этиб, премьер-министрлик вазифасини ҳам бажара оладими ?

595

Ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбеков марказий сайлов комиссиясига президентликка номзод қатори ҳужжатларини топширди. Юрист Фатима Якупбаева билан МСКнинг аъзоси Кайрат Осмоналиев у қачонгача премьер-министрлик лавозимида ишлаши тўғрисида изоҳ берди.

Сооронбай Жээнбеков президентликка номзод қатори рўйхатдан ўтгандан сўнг лавозимдан кетиши керакми?

Йўқ, мажбурий эмас. «Президентни ва парламет депутатларини сайлаш» бўйича қонунига кўра, премьер-министр МСКга рўйхатдан ўтгандан сўнг (2017-йилнинг 10-сентябридан бошлаб) сайлов натижаси аниқланган кунгача ўзининг фаолиятини тўхтата олади.

Бундай вақтда Сооронбай Жээнбеков жорий йилнинг 10-сентябригача лавозимида қола олади, шундан сўнг ўз мажбуриятларини бажаришни вақтинча тўхтата олади.

10-сентябрдан кейин премьер-министрлик хизматини ким бажаради?

Премьер-министр вазифасини тўхтатган вақтда унинг ўрнига ҳукумат раҳбари хизматига биринчи вице-премьер министр келади. Ҳозирда бу хизматни Мухамметкалий Абулгазиев эгаллайди.

Премьер-министрнинг барча ваколатлари унинг «вазифасини бажарувчига» ўтадими?

Йўқ, ҳаммаси эмас. Министр вазифасини бажарувчи барча ваколатларни бажара олмайди:

  • Премьер-министр ёки ҳукуматни истеъфога чиқариш масаласини кўтара олмайди;
  • Ҳукумат аъзоларини хизматдан олиш ёки тайинлаш таклифларини киритолмайди;
  • Административ ведомстволарни, ҳукуматнинг мухтор вакили элчиларини ва ҳукуматга қарашли ташкилотларининг етакчиларини ишдан олиб ёки унга қўйолмайди;
  • Парламент олдида ҳукуматга ишонч ортмаслик масаласини қўйолмайди.

Қолган министрлар ҳам «вақтинча вазифани бажарувчилар» бўлиб қолишадими? Йўқ. Қолган министрлар аввалги тартибда ишлашади.

Сайлов битгандан сўнг нима бўлади?

Агар хизматини вақтинча тўхтатган премьер-министр сайловда мағлуб бўлса, у қайта ҳукумат раҳбари хизматини бажара олади. Бироқ фуқароларнинг танлови Жээнбековга тушса, унда у тегишли турда премьер-министрлик хизматидан кетади.

КСДПда бу тўғрисида нима дейишмоқда?

КСДП раисининг биринчи ўринбосари Фарид Ниязов 15-июлда ўтган партиянинг съездидан сўнг Жээнбеков олдида ҳозир хизматдан кетиш ёки уни вақтинча тўхтатиш бўйича танлов турганини билдирган. Бу қарорни сиёсатчи ўзи мустақил қабул қилиши керак.

Муаллиф: Наталия Козина