Давлат студиянинг жиҳозлари учун икки миллион сом ажратди. Қирғиз тилидаги мультфилмни чиқариш жорий йилнинг ноябрь ойига белгиланган.
Маданият министри Туголбай Казаков студиянинг очилишида қирғиз мультипликаторларини хорижда ўқитиш масаласи кўриб чиқилаётганини айтди. Унинг айтишича, маданият министрлиги Россия, Белорус ва Хитой билан сўзлашувларни олиб борган.
«Студияда эпос ва эртакларни тасвирга олиш ҳам мумкин бўлади. Ҳозирги техника тараққиёти бир кишининг сурати ёрдамида уни “жонлантириш” даражасига етиб қолган. Анимация шуниси билан фарқланади. Бизда ёш киноматограф кадрларни ўқитиш имконияти бор», — деди Казаков.
Давлат тарафидан ажратилган икки миллион сом компьютер ва идора жиҳозларини сотиб олиш билан ходимларни ўқитишга сарфланди.
Биринчи мультфильмнинг тақдимоти 2017 йилнинг 17 ноябрига белгиланди. 2018 йили эса кичик эпосларга ишланган мультфилмларни чиқариш режалаштирилмоқда.
Студия «Сонлар баҳси (Цифры спорят)» номли биринчи қирғиз мультфильмини чиқишига 40 йил тўлишига бағишлаб очилган.
Муаллиф: Айдар Айбеков
Сурат: «Вечерний Бишкек».