Дарья Маслова енгил атлетика бўйича Осиё чемпионлигини қўлга киритди

657

Ҳиндистоннинг Бхубанешвар шаҳридаги енгил атлетика бўйича ўтаётган Осиё чемпионатида қирғизистонлик Дарья Маслова олтин медальни қўлга киритди.

Маслова 5000 метр масофага югуриш бўйича мусобақага чиққан. Қирғизистонлик спортчи 15 дақиқаю 57, 95 сония вақт натижасини кўрсатиб, ўзининг Бирлашган Араб Амирлигидан ташриф буюрган рақибидан икки сония эрта келган.

Бу 22 ёшдаги спортчи учун бу каби йирик мусобақадаги илк олтин соврин. Аввал Осиё биринчиликларидан Маслова бронза медалларнинг эгаси бўлиб келган.

Хитойнинг Ухан шаҳрида 2015 йили бўлган Осиё чемпионатида Маслова 5 километрни 15 дақиқа 42,82 сонияда югуриб ўтиб, шахсий рекордини ўрнатган.

Ўтган йили август ойида Маслова Риодаги ўйинларда ўлканинг миллий термасига кирган. 10 минг метр масофага югуриш бўйича мусобақада енгил етлетчи 31 дақиқа 36,90 сония кўрсатиб 19-ўринни олган. Бу кўрсатгич Маслова учун шахсий ва миллий рекорд бўлиб қолган.

Енгил атлетика бўйича чемпионат 6 июлда Ҳиндистонда бошланиб, 9 июлгача давом этади. Мусобақада Қирғизистоннинг номидан олти спортчи қатнашмоқда.

Муаллиф: Каминат Имирханова

Сурат: «АКИпресс».