Видео: Троллейбус ва маршрут таксисининг ҳайдовчилари муштлашиб кетди

609

 Абдрахманов ва Москва кўчасининг кесилишида троллейбус билан маршрут таксисининг ҳайдовчилари муштлашиб кетишди. Бу вақтда ҳайдовчи ташқарига чиқиб кетганда троллейбус ўрнидан жилиб кетиб маршруткадан тушаётганларни уриб кетаёзган.

Гувоҳларнинг айтишича, троллейбус Абдрахманов ва Москва кўчасидаги бекатни кўзлаб бурилаётганда уни маршрут таксиси “қисиб” ўтган.

Троллейбуснинг ҳайдовчиси зудлик билан тўхтагани сабабли авария бўлмаган. Лекин, бири-биридан аччиқланган ҳайдовчиларнинг ўртасида муштлашув чиқиб кетган.

Жаҳли чиққан тролейбуснинг ҳайдовчиси маршрутканинг ҳайдовчисига норозилигини намойиш этиб, эшикларни беркитиб уни чиқармай қўйган.

Натижасида узоққа чўзилмаган тортишувдан кейин маршрут таксисининг ҳайдовчиси троллейбусдан чиқиб ўз автомобилига ўтирган.

Унинг ортидан троллейбус ҳайдовчиси эшикка чиққан. Троллейбуснинг тормози ишламай қолганидан машина ўрнидан жилиб кетган бўлиши мумкин.

Бу вақтда маршрутканинг айрим йўловчилари ташқарига чиқа бошлаган. Троллейбус эшиги очиқ маршрутка билан уларнинг ўртасида қолган бир неча кишини уриб кетаёзган.

Йўловчилар тез чиқиб кетганидан ҳеч ким жабрланмаган.

Ўша ерда юрган патруль милициянинг ходими вазиятни изга сола олмаган.

Патруль милициядан Kloop.kgга билдирилишича, воқеа бўйича текшириш ишлари бошланган.

Шунингдек, милиция воқеа жойида хизмат қилиб юрган хамкасбларининг кимлигини аниқламоқда.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова