Ўш вилоятининг Қорасув район суди полковнинг Толкунбек Шоноевнинг ўлимида гумондор Женго лақабли Кадирбек Досоновни оқлади. Шоноев 2013 йилнинг 11 январида ўлдирилган.
Кадирбек Досонов уюшган жиноий гуруҳнинг етакчиси бўлган. Милиция уни икки йил аввал полковник Толкунбек Шоноевнинг ўлими бўйича гумондор қатори қўлга олган.
Қорасув район суди агарда айбловчи томон олий суд инстанциясига ариза билан мурожаат қилмаса, судланувни зудлик билан озод қилиш ҳукмини чиқаради.
Шу кунга қадар Досонов вақтинча сақлаш қамоғида ушлаб турилган.
Аввал 2013 йилнинг июнь ойида айни суд полковник Толкунбек Шоноевнинг ўлимида шубҳали Арипбек Аскарбек ўғли исмли фуқарони умрбод озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарган. Яна беш айбланувчи 25 йилга озодлигидан ажратилган.
Ўш вилоят суди икки ойдан кейин яна уч кишини Шоноевнинг ўлими бўйича, 10, 20 ва 30 йилгача эркидан ажратиш бўйича ҳукм чиқарган.
Уюшган жиноятчиликка ва коррупцияга қарши курашиш бўйича жанубий бошқармаликнинг полковниги Толкунбек Шоноевга қуролли ҳужум 2013 йилнинг 11 январь куни тунда Ўш шаҳридаги кичик районлардан биридаги уйининг ёнида бўлган.
Полковник Шоноевга машинасида ўтирганда беш бор ўқ отилган. Ҳукуматнинг расмий хатида айтилишича, Шоноевнинг кўкрак қафасига тўрт ўқ, яна бири бўйнига теккан.
Шоноев уюшган жиноий гуруҳ харакатининг аъзолари ва етакчиларини қидириш бўйича “тезкор қидирув” тадбирларини шахсан ўзи уюштирар эди.
Толкунбек Шоноев 35 ёшда бўлган, унинг ортида турмуш ўртоғи ва тўрт фарзанди қолди.
Муаллиф: Айдар Айбеков
Сурат: «Азаттык» радиоси