Аманда Нунес чемпионлик учун Валентина Шевченко билан учрашувдан бош тортди

580

Валентина Шевченконинг Аманда Нунесга қарши енгил вазн тоифасидаги учрашуви бўлмади. Учрашувга бир неча соат қолганда бразилиялик спортчи касалхонага етказилиб, сўнг тиббий комиссиянинг рухсатига қарамай муштлашувдан бош тортган.

Нунес ва Шевченконинг учрашуви «UFC 213» турнирининг асосий мусобақаси эди. Спортчилар аёллар орасида енгил вазндаги чемпионлик камари учун курашиши керак эди.

Аманда Нунес турнирнинг бошланишига бир неча соат қолганда UFCнинг президенти Дэйн Уайтка қўнғироқ қилиб, касалхонага ётганини хабар қилган.

Спортчи қиз ўзини ёмон хис қилаётгани боис жангга чиқишни истамаётганини айтган.

Дейн Уайт журналистларга билдирганидек, тиббий томондан Нунес учрашувга тайёр бўлганига қарамай жанг майдонига чиқишни истамай қолган.

Валентина Шевченконинг айтишича, рақибининг касалхонага ётганлигининг сабаби вазнининг тўғри келмай қолганлигида.

«Бу жуда ачинарли, мен бугун чемпионлик номи учун кураша олмац қолдим. Мени доимо қўллаб юрган, хатто Лас-Вегаска қадар мени қувватлаш мақсадида келган қимматли мухлисларимнинг олдида кечирим сўрайман», — деб ёзган Шевченко ўзининг «Фэйсбук» саҳифасида.

«Бу вазият боис хафсалалар пир бўлганини сезиб турибман, лекин ўзимни олдирмай тайёргарлигимга кучимни сарфлайвераман. UFC жангнинг янги вақтини белгилашини кутаман», — деган қирғизистонлик спортчи қиз.

 

Қирғизистонлик Валентина Шевченко мазкур учрашувда Аманда Нунесни мағлуб этса чемпионлик камарини қўлга киритар эди.

Май ойининг ўртасида рақибларнинг одатга айланган кўз уриштиришида спортчи қизларнинг ўртасида низо чиқиб, Нунес Шевченконинг юзига урган.

Ўшанда Шевченко бразилиялик спортчи ўтиши кутилаётган жангдан чўчиётганини айтган.

«У учрашувдан қўрқмоқда, шу сабабли ўзини телбадай тутмоқда. Чемпионлик камари унда яна икки ойгина туришини тушуниб турибди. Шу сабабли у ўзини шундай тутмоқда», — деган Шевченко.

Нунес ва Шевченко ўтган йилнинг март ойида жангга чиққан. Учрашувда уч раунднинг натижаси бўйича ҳакамлар гуруҳи ғалабани бразилиялик спортчига беришган.

У мағлубиятдан сўнг қирғизистонлик спортчи спортчу Холли Холм ва Жулиана Пеня билан учрашувларда ғолиб бўлган. Натижада UFC рейтингида ўзининг вазн тоифасидагиларнинг орасида Шевченко биринчи даражага чиқа олган.

Нунес енгил вазн бўйича чемпионлик камарини ўйтган йилнинг сўнгида Ронда Роузига қарши курашда қўлга киритган.

Муаллфилар: Каминат Имирханова, Субанбек Ташбалтаев
Сурат: Esther Lin/MMA Fighting