Декларация-2016: Президент, премьер-министр ва парламент спикери нималарга эгалик қилади?

665

Давлат кадр хизмати амалдорларнинг 2016 йилдаги деклорацияларини эълон қилди. Президент, премьер-министр, парламент спикери ҳамда олий судья нималарга эгалик қилади?

Алмазбек Атамбаев

Бу йили президент Алмазбек Атамбаевнинг чиқими анчагина камайган. У 2015 йили 1 миллион 298 минг сом даромад топиб, ўзи тўплаган маблағнинг 34 миллион сомини сарфлаган. Бу сафар унинг чиқимларининг миқдори даромаддан олти хиссагагина ортган.

Сооронбай Жээнбеков

Премьер-министр Сооронбай Жээнбековнинг аввалги йилларга нисбатан ери озайган, лекин олма боғи ва тераклари пайдо бўлган.

Чинибай Турсунбеков

Парламент спикери Чинибай Турсунбеков 100 минг сомгина ортиқча топган. Қолган мулки деярлик ўзгармаган. Унинг яқин қариндоши 0,8 гектар ерни сотиб олган.

Айнаш Токбаева

Олий суднинг раиси Айнаш Токбаева кичкинагина мулкка эгалик қилади. Аввалги йилларга нисбатан декларациясида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган ҳисоб. Биргина Токбаеванинг яқин қариндоши 1 гектар ер сотиб олган.