«Зеленстрой» Фрунзе кўчасидаги йўлларни таъмирлаш учун 36 дарахтни кесиб ташлади. Ўрнига 80та янги кўчат ўтқазиш ваъда қилинмоқда.
Фрунза кўчасининг Лермонтов ва Осмонкул кўчалари билан кесилишида таъмирлаш ишлари бормоқда.
«Зеленстрой»нинг билдиришича режага кўра 42 дарахт кесилиши мўлжалланган, лекин фақат 36 дарахтни кесишга қарор қилинган.
Кесилган дарахтлар ўрнига муассаса 80та янги кўчат экишни ваъда қилди.
Мазкур кўчадаги йўл таъмири, 52 дарахтнинг кесилишига сабаб бўлган «Восток-5»даги Мамбетов кўчасининг таъмири каби Хитой гранти асосида амалга оширилади.
Аввалроқ Токтоналиева кўчасини кенгайтириш вақтида ҳукумат 143 дарахтни қирққан эди. Бишкекнинг марказий Киев кўчасида эса 100га яқин дарахтлар тўхташ жойи учун қирқилган эди.
Ҳукумат 49 кўчанинг таъмири учун жами 7000 дарахтни йўқ қилган.
Муаллиф: Александра Титова
Фото: Заноза