Ўш: Битирувчилар ижарага олинган автомобилда аварияга учради

528

Ўшдаги мактаблардан бирининг ўқувчилари имтиҳонларни топширганликларини нишонлаш мақсадида “Гелендваген” автомобилини ижрага олишган. Ҳайдовчининг автомобилни бошқара олмай қолиши оқибатида машина оғдарилиб, икки киши жароҳатланди.

24 июн куни Қорасув райони ҳудудида мактаб ўқувчилари автомобил халокатига учради. Улар қимматбаҳо автомобилни имтиҳонларни топширганликларини нишонлаш мақсадида ижра олган.

Автомобил кортеж билан бирга кетиши керак бўлган, аммо 18 ёшли Шеребай Байгазиев машина бошқарувини йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва автомобил қулаган.

Ҳайдовчи ва яна бир йўловчи касалхонага ётқизилди. Байгазиев Ўш вилоят касалхонасида жонлантириш бўлимида ётибди.

Шифокорлар унинг оғир аҳволда эканини, иккинчи битирувчининг аҳволи эса қониқарли эканини билдирди.

Мазкур воқеа бўйича тергов иши бошланиб, экспертиза белгиланди.

Муаллиф: Александра Титова

Фото: Турмуш