Қўчқорда уч сайёҳни машина уриб кетди, бири ҳалок бўлди

502

Норин вилояти Қўчқор районининг яшовчиси «Ауди» автомобили билан германиялик уч сайёҳни уриб кетди. Уларнинг бири ўша ерда ҳалок бўлган, яна икки сайёҳ билан ҳайдовчи касалхонага тушган.

Германиялик сайёҳлар Нориннинг Қўчқор қишлоғига 25-июнда келиб, меҳмонхона қидириб юришган бўлган. Йўлдан ўтиб кетишаётганда уларни «Ауди» бошқарган Қўчқорнинг 20 ёшдаги яшовчиси уриб кетган.

Олган жароҳати сабабли 33 ёшдаги турист Лиза Хесе воқеа жойда жон берган.

Яна икки сайёҳ билан ҳайдовчи Қўчқор район ҳудудий касалхонасига ётқизилган:

— Мариус Шнайдер, 1989-йили туғилган, Германия фуқароси;

— Дуан Кристодоср, 1990- йили туғилган, Германия фуқароси;

— Н. уулу Азис, 1997-йили туғилган, автомобил ҳайдовчиси.

Жабрланган туристларнинг ҳолати сабабли уларни Бишкекдаги касалхонага олиб келиша олмаяпти.

Мазкур ввоқеа бўйича жиноий иш очилди.

Муаллиф: Александра Титова