МСК: Атамбаевнинг Жээнбековни мақтагани тарғибот қоидаларини бузишга кирмайди

502

Марказий сайлов комиссияси премьер-министр Сооронбай Жээнбеков ҳозирча президент сайловига номзод қатори рўйхатдан ўтмагани учун уни қўллаган сўзлар тарғибот қоидаларини бузмаслигини тушунтирди. Аввалроқ президент Алмазбек Атамбаев Жээнбековни «ўлка учун яхши танлов» деган эди.

МСКнинг номаълум бўйича қолгиси келган вакили Kloop.kgга билдиришича, Атамбаевнинг Жээнбековга нисбатан айтилган қўллов сўзи тарғибот ишлари бўйича қонунга қарши бўлмайди.

«Ҳозирча Жээнбеков номзод эмас, ҳозирча ҳеч нарса йўқ, у премьер-министр. Агар премьер-министрлик хизматидан кетиб, сайловга иштирок этадиган бўлса, унда бу бошқа гап», — деди у.

Қозондаги матбуот йиғинида сўзлаган вақтида Атамбаев Жээнбековни «ўлка учун яхши танлов» деган эди.

Расмий турда премьер-министр ҳозирча КСДПдан номзод қатори кўрсатилмади, бироқ партиянинг сиёсий кенгашининг йиғинида президентликка таклиф қилинган эди.

КСДПдан президентликка номзод 15-июлда бўладиган партиянинг съездида танланади.

МСКдаги манбаа тушунтиришича, президентликка номзодларнинг номлари ёзилган рекламалар тарқатилса, унда тарғибот олиб бориш бўйича қонунлар бузилади. Тарғибот ишлари 10-сентябрдан бошланади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча ҳеч ким номзод қатори расмий рўйхатдан ўтмаган.

«Биринчи огоҳлантириш берилади, кейин жарима солинади, сўнгра четлатилади. Бироқ ҳозирча номзодлар ҳам йўқ, уларни рўйхатга олиш ҳам бошланмади», — деди МСКнинг вакили.

Қирғизистон президентини сайлаш 15-октябрга белгиланган.

Жээнбековдан ташқари президентликка курашишини «Онугуу-Прогресс» партиясининг раҳбари Бакит Торобаев, собиқ премьер-министрлер Омурбек Бабанов билан Темир Сариев ва шу билан бирга қамоқдаги мухолифатчи Омурбек Текебаев билан Садир Жапаров билдиришган.

Муаллиф: Александра Титова