Россия: Татаристон ва Мурманск вилоятида дўл ва қор ёғди

499

Татаристон ва Мурманск вилоятида июнь сўнгида ҳаво кескин совуб, дўл ва қор ёғди. Аҳоли ёзда квартираларнинг совуқлигидан нолимоқда.

Июннинг сўнги кунлари Татаристонда дўл аралаш қор ёғди. Маҳаллий аҳоли бу ойни «июбрем» деб атади.

 

Кутилмаган қорли об-ҳаво йўллардаги автомобил харакатининг секинлашишига сабаб бўлди. Айрим ҳайдовчилар куннинг очилишини кутиб, умуман харкатдан тўхтади.

Автомобиллар қор бўронни эслатовчи дўлдан зарар кўрди.

Просто лето, просто конец июня...а что такого? ))

Публикация от ❤ Казань | Kazan ❤ (@kazan_stories) Июн 23 2017 в 5:45 PDT

Россия ФҲМги ҳавонинг кескин ўзгаришидан жабрланганлар бўлмаганини билдирди.

20-22 июнь кунлари ҳуди шундац “шимол ёзи” Мурманск вилоятида ҳам кузатилди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қор босган кўча ва ҳовлиларнинг суратларини тарқата бошлашди.

Марказий иситиш тизимининг ўчиқ бўлгани боис маҳаллий аҳоли уйлардаги совуқдан арзлана бошлашди, айрим районларда қувурлар таъмирланаётгани учун иссиқ сув ҳам берилмай қолган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева