Сайлов-2017: Атамбаев Жээнбековни очиқ қўллай бошлади (тарғибот ишлариниг бошланишига 78 кун қолди)

685

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев президентликка номзодлигини қўйганлар ичидан собиқ премьер-министр Сооронбай Жээнбековни қўллаган фикрни билдирди. Бироқ президент сайлов тўғрисидаги қонуннинг тарғибот ишлари бўйича қоидаларини бузган бўлиб қолиши мумкин.

Қозон шаҳрида матбуот йиғинида сўзлаётиб, Атамбаев премьер-министр Жээнбеков «жуда ҳам тартибли, ўлкадаги оқимни давом эттириб кета оладиган» сиёсатчи деб билдирди.

Агар президентнинг сўзига тарғибот қатори баҳо бериладиган бўлса, унда давлат раҳбарининг айтганлари «Сайлов тўғрисидаги» қонунларга қарама-қарши келиши мумкин.

Қонун матнига кўра, сайлов олди тарғиботи — «сайловчиларни у ёки бу номзодга овоз беришга ундаган» ҳаракат.

2017-йилдаги президентлик сайловига тарғибот ишларини олиб бориш 10-сентябрда номзодларни рўйхатга олгандан сўнг бошланади.

Бироқ Қозонда 24-июнь кунги нутқида Атамбаев Жээнбеков тўғрисида қуйидагиларни айтди:

«Бу ўлка учун яхши танлов бўлади. У жуда ҳам тартибли, ҳақиқатгўй киши. Менинг фикримча, у ўлкадаги очиқ ва адолатли жамиятни тузишга йўналтирилган оқимни давом эттириб кета олади».

Шахсий фикрми ёки қонун бузишми?

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков. Сурат: Қирғизистон президентининг сайти.

Жээнбеков — ҳукуматнинг социал-демократлар партиясининг (КСДП) 15-октябрдаги президентлик сайловида иштирок этиши мумкин бўлган номзод.

Расмий турда ҳеч қайси номзод рўйхатдан ўтмади, КСДП эса ўз одамини 15-июлда бўладиган съездида айтади. У киши Жээнбеков бўладими-йўқми Қирғизистоннинг сиёсий муҳитида гумон яратмайди.

«Прецедент» гуруҳининг юристи Эдил Эралиев Атамбаев премьер-министрни қўллаш билан бирга ўз фикрини билдириб, тарғибот олиб бориш тўғрисидаги қонунни бузмаган деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари нима бўлганда ҳам президентни жавобгарликка тортиб бўлмайди.

«Бизда президентнинг даҳлсизлиги бор, унга жиноий жавобгарлик ҳам, маъмурий жавобгарлик ҳам ўтмайди», — деб таъкидлади Эралиев.

Бироқ ҳуқуқ ҳимоячиси Рита Карасартова марказий сайлов комиссиясига президентнинг сўзлари бўйича ариза ёзиш ниятида.

«Унинг матни тарғиботга бағишланган. Биз сўзламай қолмаймиз, биз бу ҳақда ёзиб, айтаверамиз. Сабаби президент ўзи қонун бузаётган бўлса, қайси қонун тўғрисида гапирамиз?» — деди у Kloop.kgнинг мухбири билан бўлган суҳбатда.

МСК билан президент маъмурияти бу ҳақида ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермади.

Муаллиф: Александра Титова