Ижтимоий тармоқда Бишкекнинг кўчаларининг бирида пешоб қилаётган милиционернинг сурати пайдо бўлди. Милициядагилар унинг шахсини аниқлашаётганини ва хизматдан олиши мумкинлигини билдиришди.
Бу сурат bishpromogroupнинг «Инстаграм» саҳифасига чиққан. Унда милиция ходими чиқинди идишларини олдига келиб пешоб қилаётганини кўриш мумкин. Унинг ёнида MVD 142 B рақамли хизмат машинаси ҳам турган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бу иш Киев ва Токтогул кўчаларининг ўртасида Гоголь кўчасида бўлган.
ИИББнинг матбуот марказидан Kloop.kgга билдиришича, хизмат текшируви бормоқда, милиционернинг шахси ва манзили аниқлангандан кейин чора кўрилади.
«Бу ходимга дисциплинар кескин чора кўрилади, уни ҳайдашса керак», — деди матбуот марказидагилар.
Муаллиф: Айдай Эркебаева