Тайирбек Сарпашев хизматдан кетти

536

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков Давлат рўйхатга олиш хизматининг раҳбари Тайирбек Сарпашевни хизматдан кетиши тўғрисидаги аризасига  қўл қўйди. Бу вақтгача бош прокуратура унга қарши икки жиноий иш қўзғаган эди.

Сарпашевнинг сўзларига кўра, ДРХ тўрт ойдан бери раиссиз ишлаётганлиги сабабли ишдан кетган.

«Адолатли сайлов ўтказишга ҳеч ким тўсқинлик қилмаслиги учун, ҳаммаси холис текширилиши учун ва ҳеч ким ҳеч қачон ер участкаларини менга ишониб топширганига ўкинмаслиги учун хизматдан кетиш тўғрисида ариза ёздим», — деган у.

Жиноий иш бўйича текширув тугагандан сўнг Сарпашев ДРХдаги лавозимини вақтинча топшириб турган. Бош прокуратура Скрябин 45-45а манзилида жойлашган кўчмас мулкдан ҳибсни «ноқонуний» олган деб уни айблаган.

Бош прокуратура билдиришича, бу ер Максим Бакиевнинг «ишончли вакили» Ульяна Пакка тегишли.

2017-йилнинг февраль ойида бош прокуратура ҳукуматга Сарпашевни хизматдан олишни таклиф қилган.

ДРХ нинг собиқ раҳбари фикрича, унинг номини «кимдир ифлос схемаларида» фойдаланмоқда.

Бош покуратура Сарпашевга қарши «Лавозимни суистеъмол қилиш» моддаси бўйича яна бир жиноий ишни 2017-йилнинг мартида қўзғаган.

У 2013-йили вице-премьер-министр бўлган вақтда тендерни бошқа компания ютиб олганига қарамасдан туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг 40 минг бланкасини «Учқун» нашриётидан сотиб олиш бўйича ноқонуний буйруқ берган деб айтилади.

Бланклар яроқсиз бўлиб чиққан: туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг микроматнида «Никоҳи тўғрисидаги гувоҳнома» деган ёзув бўлган.

Бироқ, Сарпашевнинг сўзларига кўра, МХДҚ 2017-йилнинг 12-июнида жиноий сабаб йўқ бўганлиги учун ишни кўриб чиқишни тўхтатган.

Тайирбек Сарпашев давлат рўйхатга олиш хизматига 2015-йил ноябридан бери раҳбарлик қилган. У сайловда овоз бериш учун биометрик маълумотларни киритиш бўйича халқ вакиллари томонидан бир неча танқидларга учраган.

Муаллиф: Анна Капушенко