МСК президентликка номзодларни рўйхатга ола бошлади

513

Марказий сайлов комиссияси эълон қилишича, президентлик хизматига номзодларни рўйхатга олиш 15-июндан бошланади. Қирғизистонликлар сайловда ўз номзодини 10-сентябргача кўрсата олишади.

МСКдан Kloop.kgга хабар қилишларича, номзодларнинг тарғибот ишлари 10-сентябрдан бошланиб, президент сайловига икки кун қолганда 13-октябргача чўзилади. Нима бўлганда ҳам муддатидан аввал бошланган тарғибот ишлари ноқонуний бўлиб ҳисобланади.

Бу йилдан бошлаб президентликка номзодлардан сайловга иштирок этиш учун олинган гаровнинг суммаси 100 минг сомдан бир миллион сомгача кўпайган.

Бундан ташқари марказий сайлов комиссияси ҳар бир номзоддан ўз қўлловчиларининг орасидан камида 30 минг имзо тўплаб топшириши талаб қилинади.

«Ата Мекен» мухолифатчи партиясининг юристлари МСК имзо тўплашни талаб қилолмайди деб ҳисоблашади, сабаби бундай қонун «Президент билан Жогорку Кенешнинг депутатларини сайлов тўғрисидаги» қонунда йўқ.

Халқ вакиллари ҳам имзо тўплаш тўғрисидаги қонунга ғазабланишди.

«Бу қарор билан адолат ва очиқ сайлов ўтказишга тўсқин бўлган қоидалар киритилган», — деган «Республика — Ата Журт» фракциясининг депутати Мирлан Жээнчороев.

Президентлик хизмати учун курашишини ҳозирги кунгача етти киши айтган.

Уларнинг қаторига собиқ премьер-министрлар Темир Сариев билан Омүрбек Бабанов киради. Президентликка номзодлигини билдирган яна икки сиёсатчи ҳозир қамоқда. Улар: муҳолифатчи Омурбек Текебаев билан Садир Жапаров.

КСПДнинг сиёсий кенгаши президентликка ҳозирги премьер-министр Сооронбай Жээнбековнинг номзодини кўрсатишган.

Шунингдек, давлат раҳбарлигига парламентнинг собиқ спикери Ахматбек Келдибеков ва «Онугуу — Прогресс» партиясининг раҳбари Бакит Торобаев курашишларини билдирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева