Бишкек: Мэрия Қораёғоч тўқайидаги "ноқонуний" ер участкалари учун судлашади

690

Қораёғоч ўрмончаси майдонининг бир қисми 1989-йили хусусийлаштирилган. Бу ерда дарахтларни кесиш ишлари олиб борилмоқда. Свердлов район маъмурияти айрим ер участкалари «қалбаки ҳужжатлар» билан бўлиниб берилганини аниқлаган. Шаҳар ҳукумати ҳар бир ер участкаси учун судлашмоқда.

Паркка яқин жойда яшаган турғунлар 2017-йилнинг апрелида ОАВ билан боғланиб, истироҳат боғидаги дарахтларни кесилаётганини билдиришган.

Дарахтларни кесиш ишлари паркнинг беш сотих ерида олиб борилган. Маҳаллий яшовчиларнинг сўзларига кўра, яна ўн сотих ердаги дарахтни кесилиши режалаштирилмоқда. Истироҳат боғининг маъмурияти дарахтлар кесилишини тўхтатиб қололмаган. Сабаби парк ҳудудининг бир қисми хусусийлаштирилб кетганини билдирган.

Ҳужжатларга кўра, мазкур ҳудуд қурилиш учун 1989-йилдаги қарор билан берилган.

1989-йилдаги қарор

Свердлов район администрацияси ўз архивиндаги ҳужжатларни текшириб чиқиб, шундай қарор билан яна 45 ер участкаси берилганини аниқлаган. Бироқ дарахтларни кесиш учун давлат акти 2010-йили чиқарилган.

«Ер участкалари қалбаки ҳужжатлар асосида бўлиниб берилганини аниқладик. Биз бу давлат актларини бекор қилиниши ва дарахтларни кесилишини тўхтатиш тўғрисида даъво аризасини ёздик», — деди Свердлов районининг ҳокими Самарбек Болотбеков.

Бишкек мэри Албек Ибраимовнинг сўзларига кўра, Қора ёғоч ўрмони ҳам ўша 1989-йилдаги қарори сабабли 40 фоизга кичрайиб кетган.

Мэрнинг сўзига кўра, истироҳат боғда умумий 270 талаш ер участкаси бор. Ҳукуматга ҳар бир ер участкаси учун судлашишга тўғри келади. Бу жараён сўнги етти йилдан бери давом этиб келади, ҳозирги кунгача ҳукумат уларнинг 50 тасини ютиб чиққан.

«Қурган кишининг айби йўқ. Айбдор ўша ҳокимиятда ер участкаларини бўлиб берганлар. Улар ўзларини жазосини олишди. Ҳокимлар, ўринбосарлар, "ер мафияси" деб аталганларнинг барчаси ер участкаларини бўлдириш бўйича ишларни давом эттиришга ҳаракат қилишмоқда», — деди Бишкек мэри Албек Ибраимов.

Ернинг собиқ эгаларига давлат ҳисобидан бадал тўлаб берилади.

«Биз бу одамларга [ерини] компенсация қилиб беришимиз керак. Ҳозирда ҳун учун бизда қўшимча ер йўқ, бизга 570 гектарер керак. Чуй вилояти билан сўзлашувларни олиб боряпмиз», — деди Ибраимов.

Қора ёғоч ўрмони — Бишкек шимолида жойлашган катта парк. Дарахтлар совет даригача ботаник-олим Алексей Фетисов томонидан экилган. Фетисов ва унинг ўқувчилари ботқоқ ерларни қурғатиб, дарахтларнинг 50дан ортиқ турини экишган.

Истироҳат боғидаги дарахтларнинг кўпчилиги Қирғизистоннинг ландшафти билан табиатига мос бўлмаган ўсимликлар — Фетисов уларни бошқа ўлкалардан олдирган.

Қора ёғоч ўрмони — алоҳида ҳимояга олинадиган ҳудудларга кирган тарихий жой. Тарихий ёдгорликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунларга қарамасдан истироҳат боғининг ҳудудини босиб олиб, 20 йилдан ортиқ вақтдан бери дарахтлар кесилиб, қурилиш ишлари олиб борилган.

Тарихий ва маданий ёдгорликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга кўра, парк ҳудудида қурилиш ишларини олиб боришга 2015-йилнинг баҳор ойигача таъқиқланган.

Бироқ 2015-йилнинг март ойида қонунга ўзгартиршлар киритилиб, ёдгорликларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органиниинг рухсати билан тарихий ва маданий ёдгорликлар ҳудудида қурилиш олиб бориш мумкин бўлиб қолган. Ерни босиб олиш натижасида паркнинг майдони 216 гектардан 130 гектаргача камайган. Истироҳат боғининг 40 фоиздан ортиқ қисми уй қурилиши учун босиб олинган.

Муаллиф: Александра Титова