Депутат МСК аъзоларини истеъфога чиқаришни таклиф қилди

502

Парламентда халқ вакили марказий сайлов комиссиясининг аъзоларини йиғинга келмагани учун хизматдан олишни таклиф қилди. МСКнинг раҳбари Нуржан Шайлдабекова парламентарийларни комиссияга босим ўтказмасликни илтимос қилди.

Жогорку Кенешнинг вице-спикери Алтинай Омурбекова МСКнинг аъзолари парламентга халқ вакилларининг саволларига жавоб бериш учун келмаганидан норози бўлди.

«Биз уларни чақирганмиз. Бироқ улар ўзларида матбуот йиғинини ўтказишмоқда. Бунга баҳо бериш керак», — деди у.

Унинг ҳамкасби, «Республика — Ата Журт» фракцияснинг депутати Мирлан Жээнчороев МСКнинг аъзоларини хизматдан олиш кераклигини айтди.

«МСК — Жогорку Кенеш томонидан тайинланадиган орАгар улар бизни ҳурмат қилмаса, маълумот бергиси келмаса, уларнинг барчасини, раиссасини қўшиб ишдан четлатиш керак», — деди у.

Марказий сайлов комиссиясининг раисаси Нуржан Шайлдабекова матбуот йиғинида депутатларни комиссияга босим ўтказмасликка чақирди.

«Мен буни сайлов комиссиясининг қарорига таъсир ўтказиш ҳаракати қатори қабул қилдим. Бу қонун бузиш қатори қаралади, шу сабабли жазога тортиш керак бўлади. Биз саволларга жавоб беришдан бош тортмадик, бироқ бизнинг қароримизга таъсир этиш ҳаракатидан ўзларини тийишларини илтимос қиламиз», — деди Нуржан Шайлдабекова.

Муаллиф: Айдар Айбеков