Чуй вилояти: Милиция патруль ходимининг ҳайдовчини қўрқитиши бўйича текширув ўтказади

527

«Фэйсбук» фойдаланувчиси Таалай Жунушов патрул ходими уни қўрқитаётгани тасвирга олинган видео чиқарди. Чуй вилоятининг патрул милиция бошқармасининг бу воқеа бўйича хизмат текшируви олиб борилаётганини хабар қилди.

Жунушовнинг сўзларига кўра, унинг машинасини патрул ходими Чуй вилоятининг Искра қишлоғида тўхтатган. Милиционер Жунушовнинг катта тезликда кетаётганини айтиб, бироқ радарни кўрсатишдан бош тортган.

Кейин ҳайдовчи телефонини олиб, тасвирга ола бошлаганда милиционер уни қўлидан тортиб олиб чўнтагига солиб қўйган.

Жунушовнинг фикрича, телефонда тасвирга олинаётганини инспектор сезмаган, кейин унга таҳдид қила бошлашган.

«Эркакмисан, эркакча сўзла! тасвирга олиб қўрқитмай. [...] Эй, ўлдириб қўяман, эркакча айтяпман!» — деб сўзлаган милиционер.

Видео муаллифининг сўзларига кўра, милиционер телефон тасвирга олаётганини билиб қолгандан кейин, табел тўппончасини чиқариб, Жунушовни муштлашишга бошлашга ҳаракат қилган.

Ҳайдовчи милицияга қўнғироқ қила бошлаганда, инспектор билан унинг шериги шошилинч турда қочиб кетишган.

Чуй вилояти ПМБдан Kloop.kgга билдиришиларича, бу бўйича хизмат текширув ишлари бошланиб, чора қўлланилади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева