Транспорт минстрлиги кўлмакни асфальтламоқчи бўлган ходимларини ишдан хайдамаган

489

Транспорт ва йўл министри Жамшитбек Калилов кўлмакни асфальт қилиб таъмирлашга ҳаракат қилган ходимларни ишдан ҳайдамаган. Олдин премьер-министр Сооронбай Жээнбеков уларни жазоланишини кераклигини айтиб, транспорт министри эса хизматдан кетишини ваъда қилган эди.

Парламент йиғинида КСДП фракциясининг депутати Рискелди Момбеков апрелда ишдан олиниши керак бўлган йўлчилар Транспорт ва коммуникация министрлигида ҳозиргача ишлаётганидан норози бўлди.

«Премьер-министрнинг ўзи ўша ходимларни ҳайдалгани бўйича билдирган эди, бу ҳақда ОАВларида ёзилган. Бироқ яқинда уларни доимгидай ишлаётганини кўрдим. Жамоатчиликни ёки премьерни алдаб қўйишдими?» — деди депутат.

Транспорт министри уларни иш жойида қолдиришга тўғри келганини айтди. Унинг сўзларига кўра, адвокатлар ишдан кетказиш бўйича қарорни муҳокама қилиб, енгиб олишган.

«Ёмғир ёғаётганда йўл қуриб бўлмайди, бироқ улар моддий зарарни қайтариб беришди», — деди у.

«Фэйсбук»да 8-апрель куни йўл хизматининг ишчиси кўлмакка чайыр қуйяётгани кўрсатилган видео тарқаган. У чуқурни таъмирлаш ишларига тайёрлаётган эди.

Тасвирга олган аёл бундан ғазабланганда, чайыр қуяётган киши йўлни премьер-министр Сооронбай Жээнбековнинг келишига тайёрлаётганини айтган.

Жээнбеков йўл хизматининг ишчилари ўз вазифаларини аниқ бажармаганлиги сабабли жазога тортилиши кераклигини айтган.

Калилов йўлнинг бу қисмига жавобгар бўлган беш ходимни ишдан четлатишга ваъда берган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева