Муҳолифатчилар Текебаева ва Чотонов қамоқда қолди

573

Олий суд мухолифатчилар Дүйшонкул Чотонов билан Омуүрбек Текебаевнинг оқловчиларини аризасини кўришни тўхтатди. Адвокатлар суддан Чотоновни уй қамоғига чиқаришни илтимос қилишган. Сиёсатчилар ҳозирча қамоқда қолишди.

Текебаев билан Чотоновнинг адвокати Чинара Жакупбекова билдиришича, Олий суд оқловчиларнинг аризаси бўйича жараённи тўхтатди, бироқ бундай қарорни нимага асосланганини тушунтирмади.

Бироқ Олий суднинг матбуот котиби Айнура Токтошеванинг сўзларига кўра, суд адвокатларнинг илтимоси билан жараённи тўхтатган.

«Олий суд коллегияси Текебаев билан Чотонов адвокатининг назорат жараёнини тўхтатиш тўғрисидаги илтимосини қаноатлантирди. Бу Олий суд коллегияси биринчи ва иккинчи инстанциядаги суд қарорларининг қонунийлигини қарамаган деган маънони билдиради», — деди у.

Бу иш бўйича жараён очиқ бўлганига қарамасдан мажлисга журналистлар ва Текебаев билан Чотоновнинг тарафдорлари киритилмаган.

Текебаевнинг тарафдори, «Ата Мекен» партиясининг депутати Алмамбет Шикмаматовнинг сўзларига кўра, «ҳеч кимни киритмаслик бўйича судьяларга буйруқ беришган бўлиши мумкин».

«Судьяларга кучли босим ўтказиш бўлмоқда, мен буни очиқ айта оламан. Бунинг барчасини судьялар ўз ташаббуси билан қилаётганига ишонмайман. Судьялар ҳам қонун бунга йўл бермаслигини яхши тушуниб туришибди. Бу судьялар тўлиқ президент аппаратига тобе эканлигидан хабар беради», — деди депутат.

Чотоновнинг адвокатлари унинг ҳимоя чорасини район ва шаҳар судларида ўзгартиришга ҳаракат қилишган, бироқ икки босқичда ҳам оқловчиларнинг илтимоси қаноатлантирилмаган.

Текебаев ва Чотоновнинг иши

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети Чотонов билан Текебаевни жорий йилнинг февраль ойида ушлаган. Сиёсатчилар порахўрлик бўйича айбланмоқда.

Сиёсатчиларнинг ушланишига россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг аризаси сабаб бўлган. Россиялик тадбиркорнинг аризасида айтилишича, Текебаев «Мегаком» уяли компаниясини бошқаришга имкон беришни ваъда қилиб, Маевскийдан бир миллион доллар олган.

Терговчиларнинг фикрича, Чотонов Текебаев билан Маевскийнинг келишувига воситачилик қилган.

Текебаев қўйилган айбни инкор қилиб келади ва унинг фикрича, жиноий иш сиёсий сифатга эга. Чотонов ҳам қўйилган айбни тан олмаган.

Текебаев президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилган асосий сиёсатчиларнинг бири. У ўлка раҳбари томонидан таклиф қилинган Конституцияга ўзгартириш киритишга қарши чиққан.

Бироқ ўлканинг бош қонунигша ўзгартиришлар 2016-йилнинг 11-декабридаги референдум орқали киритилган.

Шунингдек, Текебаев ОАВга Атамбаевнинг уйи ва Кипрдаги тадбиркорлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилган.

Муаллиф: Регина Им

Фото: «Радио Азаттык».