Бишкекнинг Ленин район суди мухолифатчи сиёсатчи Аида Салянованинг адвокатларини видеога олиш, судьядан бош тортиш ва жиноий тўхтатилиши бўйича илтимосини инкор қилди. Салянова Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини «ноқонуний узайтириш» бўйича айбланмоқда.
Йиғин бошланишида Салянованинг адвокати Чинара Жакупбекова судда ОАВга тасвирга олишга рухсат беришни илтимос қилди. Прокурор аудиога ёздирса бўлишини айтиб, бироқ тасвирга олишга рухсат бермади.
«Гувоҳлар ўз-ўзича, сўроқ қилинадиган гувоҳлар йўқ вақтда сўроқ қилинади. Сўроқ қилинган гувоҳларнинг кўрсатмаларини сўроқ қилинмаганлар билмаслиги керак», — деди у.
Судья прокурорга рози бўлиб, аудио ёздиришга рухсат бериб, бироқ тасвирга олишни таъқиқлади.
Судьядан бош тортиш
Шундан сўнг Жакупбекова судьядан бош тортишни талаб қилди. Сабаби у Кубаничбек Касимбековнинг бетарафлигидан гумон қилишга асос бор деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, Қасимбеков иш билан танишмай туриб ишни кўриб чиқиш бўйича қарор чиқарган.
«Сизларни ҳаракатингиз бетарафликни ва ишнинг натижасида манфаат бор эканлигига гумон туғдиради», — деди Жакупбекова.
Салянова ўз адвокатини қўллади.
«Кўриб чиқиш бўйича қарор чиқариш учун сизларни ошиб кетса бир соатингиз бўлган. Ишни тўхтатишга асос йўқ деб ёзиш учун сизлар ишни ҳаммасини ўқиб чиқишингиз керак эди», — деди Салянова.
Бироқ прокурор айтилган сабаблар судьядан бош тортиш учун асос бўлишини айтди.
Натижада суд ҳимоя томоннинг илтимосини инкор қилди.
Жиноий ишнинг тўхтатилиши
Шундан сўнг мажлис давом этиб, Жакупбекова Саляновага нисбатан жиноий ишни тўхтатилишини суддан илтимос қилди. Адвокатнинг сўзларига кўра, Салянова қонун доирасида иш олиб бориб, Елисеевнинг лицензиясини узайтирилишидан ҳеч қандай фойда кўрмаган.
Салянованинг ўзи билдиришича, Алексей Елисеевга нисбатан бирорта ҳам жиноий иши лицензияси узайтирилаётган вақтда адвокатура тўғрисидаги қонун талаб қилгандай бош прокурор томонидан ҳам, унинг ўринбосари томонидан ҳам қўзғалган эмас.
«Бу савол пайдо бўлганда мен бош прокурор эдим. Елисеевга нисбатан жиноий ишни бошқа хизматлар қўзғаганини биламан», — деди Салянова.
Судья бу илтимосни ҳам қаноатлантирмади. Кейинги тингловлар 19-июнда ўтади.
Салянованинг иши
Аида Салянова «Ваколатларини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича айбланмоқда.
Тергов версияси бўйича у 2010-йили юстиция министри бўлган вақтда Алексей Елисеевнинг адвокатлик лицензиясини «ноқонуний» узайтирган. Қирғизистонда бу юрист қувилган президент Курманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг яқин кишиси бўлгани билан маълум.
Собиқ юстиция министри ва бош прокурор Аида Салянова президент Алмазбек Атамбаевни 2015-йилнинг бошидан бери очиқ танқид қила бошлаган.
Ўшанда бош прокурорлик хизматидан кетаётиб, Бишкекнинг ТЭЦига кўмирни ноқонуний етказиш бўйича гумон қилиниб унинг куёвига қарши қўзғалган жиноий ишдан кейин унга ҳам ҳукумат босим ўтказа бошлади деб билдирган.
2016-йили мухолифатчи «Ата-Мекен» партиясидан депутат бўлиб туриб Атамбаевнинг бош қонунни реформалашига қарши чиққан ва тез орада ўлканинг таниқли мухолифатчи сиёсатчисига айланган.
Ўша йили унинг куёви шартли равишда етти йилга кесилган, бош прокуратура эса Салянованинг ўзига қарши — Елисеевнинг лицензияси бўйича — жиноий иш қўзғаган.
Бундан ташқари Салянова партиядошлари — «Ата Мекен» партиясининг раҳбари Омурбек Текебаев билан шу партиянинг аъзоси Алмамбет Шикмаматов — билан бирга 2010-йили «Мегаком»нинг акцияларини сотишда манфаатдор деб айбламоқда.
Муаллиф: Анна Капушенко