Бишкек — Қораболта йўлида уч минг дарахт қирқилади

707

Бишкек — Қораболта йўлини кенгайтириш учун уч минг дарахт кесилиб, 200дан ортиқ объект бузилади. Ҳукумат тўрт мингдан ортиқ кўчатларни экишга ва бузилган уйларнинг эгаларига ҳун тўлаб беришга ваъда бермоқда.

Транспорт ва йўл министрлиги хабарига кўра, Чуйнинг Москва районида Бишкек — Қораболта йўлининг бўйидаги 20дан ортиқ дарахтлар кесилган.

Йўл бўйидаги умумий уч минг дарахтни кесилишини режалаштиришмоқда. Уларнинг ўрнига ҳукумат тўрт мингдан ортиқ кўчат экишга ваъда бермоқда.

Бундан ташқари йўлни кенгайтириш учун 200дан ортиқ объект бузилади. Эгаларига эса 2,2 млн доллар миқдорида бадал тўлаб беришни ваъда қилмоқда.

Таъмирланадиган йўлнинг умумий узунлиги 52 километрни ташкил қилади.

Бишкек — Қораболта йўлини таъмирлаш учун Осиё тараққиёт банки 100 млн доллар миқдорида насия ва грант берган. Қирғизистон томондан қўшимча молия 28 млн доллларни тузади.

Йўлни таъмирлаш ишлари билан «Чайна Рейлвей» хитой компанияси шуғулланмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева