Қирғиз рассоми етти дақиқада Токтогул Сатилгановнинг портретини яратди

815

Рассом Толгобек Койчуманов бармоқлари билан қирғиз шоири ва қўмузчиси Токтогул Сатилганов портретини етти дақиқада чизди. У ёшларнинг эътиборини шоир ижодига тортишни истаган.

Койчуманов мўй қаламдан фойдаланмай, акрил билан қора газламага Сатилгановнинг портретини етти дақиқада чизди.

Рассом Kloop.kg билан бўлган суҳбатида севимли шоири учун бирор бир ўзгача нарса қилгиси келганини айтди.

У ишга тўлиқ киришиш учун махсус Сатилганов давридаги либосни кийиб олган. Мусиқа билан бирга ишлаш учун шоирнинг «Ордо Сахна» мусиқий тўплами ижросидаги «Умр» куйини қўйиб олган.

Рассом 2016-йили манасчи Саякбай Каралаевниннг портретини бўёқ ва айрон ёрдами билан чизган. Каралаев расмини чизишга унинг икки соат вақти кетган.

«Элимизда оқ муқаддас нарсани билдиради, айронга муносабат, оқ рангдаги маҳсулотга алоҳида эътибор қаратилади. Саякбай Каралаев — йигирманчи асрнинг Гомери, шу сабабли ўзгача чизгим келди», — деди Койчуманов.

Койчумановни ўзининг «Ютуб» канали бор, унга у ўз ишларини чиқариб туради.

Муаллиф: Александра Титова