Депутатлар ҳар бир болага ёрдам пули беришни таклиф қилишди

1706

Депутатлар ҳар бир туғилган болага нафақа пули тўлаб беришни ва уч ёшгача бўлган болаларга ҳар ойда берилувчи пособиени қабул қилишни таклиф қилишди. Бироқ шу билан бирга пособие олувчи оиланинг моддий ҳолати ҳисобга олинмайди.

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари уч ёшгача бўлган болалари бор барча оилаларга нафақа тўлаб беришни таклиф қилишмоқда.

Ҳар бир оила даромадидан ташқари қабул қилинган ёрдам пулини олади.

Депутатлар қуйидаги уч йўналиш бўйича пул тўлаб беришни таклиф қилишди:

  • Янги туғилган гўдакка;
  • Уч ёшгача бўлган фарзанди бор оилага;
  • 3 ёшдан 16 ёшгача уч нафардан кўп боласи бор оилага.

Ташаббусчиларнинг фикрича, бу қоидалар «ёш болаларни эрта ривожланишига» шароит яратади.

Қонун лойиҳасининг муаллифларидан бири, КСДП фракциясининг депутати Аида Касималиеванинг сўзларига кўра, ҳар бир туғилган боланинг ота-онасига тўрт минг сомдан пул бериб турилади.

«Ҳар ойда уч ёшгача бўлган болаларга 700 сомдан пул берилади. Агар оилада учтадан кўп бола бўлса, улар 16 ёшгача 500 сомдан олади», — деди у.

Таклиф қилинаётган ёрдам пулини тўлаб бериш учун ҳар йили давлатдан қўшимча 1,8 млрд сом талаб қилинади. Ҳозирги вақтда пособие учун бюджетдан 6 млрд. сом бўлинади.

Ҳозирда кам таъминланган оила ҳар ойда ҳар бир бола учун 800 сомдан олади. Давлатдан ёрдам 279 минга яқин болага берилади.

Бу вақтгача қонун лойиҳаси профил комитетда уч ўқишдан ўтган.

Халқ вакиллари аввал оналарга болалари учун бир ёшгача ёрдам пули беришни таклиф қилишган, бироқ қонун лойиҳаси парламентда кўриб чиқилмаган эди.

Муаллиф: Александра Титова