Норинлик намойишчилар чет эллик талабалардан кечирим сўрашди

616

Нориннинг яшовчилари Марказий Осиё университетининг ўқитувчиларидан ва талабаларидан кечирим сўрашди. Бир кун аввал улар ўқув юрти талабаларини тиз чўктириб кечирим сўратган эди.

Норин яшовчилари МОУга яна бориб, бироқ бу сафаргисида ўқув юртининг талабалари билан ўқитувчиларидан ўзлари кечирим сўрашди. Ёшлар можаро «тушунмовчилик» сабабли келиб чиққанини билдиришди.

Норин шаҳирининг ёш фаоллари талабалар билан ўқитувчиларга совғалар беришди.

«Маҳаллий ёшларнинг вакиллари университетнинг икки ўқитувчисига, унинг ичида кеча тиз чўкиб кечирим сўраган ўқитувчиларга ҳам ҳурмат қатори миллий бош кийим бўлган "оқ қалпоқ" кийдириб, "Манас" эпосини тақдим қилишди», — деб хабар қилди ИИМнинг матбуот котиби.

Ўқув юртининг етакчилиги билан ўқитувчилари можарони йўлга солиб, бундан кейин маҳаллий аҳоли билан биргаликда иноқликда иш олиб боришади деб умид қилишади.

Маҳаллий яшовчилар билан талабаларнинг учрашувида ИИБнинг етакчилиги ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакили ва университетнинг декани иштирок этишди.

ИИМ университет маъмурияти билан талабаларини тиз чўкиб кечирим сўратган маҳаллий яшовчиларга жамоат тартибини бузгани учун «Бебошлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.

Томонларниинг ярашуви.

Ўқув юртига кириб борган Нориннинг ёшларини вақтида тўхтатиб қолмагани учун милиция ходимларига нисбатан хизмат текширувини бошлади.

Баскетбол бўйича можарога алоқаси бор МОУнинг талабаларига нисбатан қандай чора кўрилиши ҳозирча номаълум.

Нориннинг бир неча турғуни 8-июнда МОУ биноси олдида 27-майдаги баскетбол мусобақасидан кейин чиқаан можарога боғлиқ норозилик намойишини ўтказишган.

Ўқув юртининг маъмурияти вазиятни муҳокама қилиш учун митингчиларни ичкарига киритишган. Бироқ маҳаллий яшовчилар МОУнинг Тожикистондан келган талабалари Нориннинг ўсмирларини калтаклагинини айтиб айблашган.

Натижада бир нечта ўқитувчилар билан талабалар тиз чўкиб бўлган воқеа учун кечирим сўрашган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева

Сурат: Турмуш