Тиз чўкиб узр сўратиш: Нориндаги хорижий талабалар бўйича жиноят иши очилди

638

Ички ишлар министрлиги Нориндаги чет эллик талабалар билан боғлиқ ҳолат бўйича текширув ишларини бошлади. Норинда одамлар 8-июнда Марказий Осиё университетининг талабаларини йиғиб кечирим сўратган эди.

ИИМ университет маъмурияти билан талабаларини тиз чўкиб кечирим сўратган маҳаллий яшовчиларга жамоат тартибини бузгани учун «Бебошлик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғаган.

Университет бино ичидаги милиционерлар вазиятни йўлга сола олмаган. ИИМдан хабар қилинишича, ўша милиция ходимларига нисбатан хизмат текширув ишлари бошланди.

Баскетбол бўйича можарога алоқаси бор МОУнинг талабаларига нисбатан қандай чора кўрилиши ҳозирча номаълум.

Нориннинг бир неча турғуни 8-июнда МОУ биносининг олдида 27-майдаги баскетбол мусобақасидан кейин юзага келган келишмовчилик сабабли норозилик акциясини ўтказишган.

Ўқув юрти маъмурияти вазиятни муҳокама қилиш учун митингчиларни ичкарига киритган. Бироқ маҳаллий турғунлар МОУнинг Тожикистондан келган талабаларини Нориннинг ўсмирларини калтаклаганини айтиб айблашган.

Норози бўлган томоннинг билдиришича, калтаклаганларнинг бирортаси ҳам жазосини олмаган, шу сабабли тиз чўкиб кечирим сўрашга мажбур қилишган.

Ҳукуматнинг Норин вилоятидаги мухтор вакили Аманбай Кайипов йиғилганлар масаласини «маданиятли» турда ҳал қилишга чақирган, бироқ митингчилар бунга рози бўлишмаган.

Натижада бир неча ўқитувчи билан талаба тиз чўкиб бўлган воқеа учун кечирим сўрашган.

МОУнинг гуманитар ва аниқ фанлар бўлимининг декани Диана Фаунанинг сўзларига кўра, университет маҳаллий ўқув юртлари ва Норин ёшлари билан биргаликда ишлашга ҳаракат қилган.

«Бу бизга жуда катта сабоқ бўлди, келажакда муносабатларимиз мустаҳкам бўлади деб ўйлайман», — деган у.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова