МХДҚ Бабакуловга қарши жиноят иши қўзғади, "Фергана"га тўсиқ қўйилади

712

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети журналист Улуғбек Бабакуловга қарши «миллатлар аро низони ва нафратни қўзғатгани» учун жиноий иш қўзғади, суд эса журналист ишлаган «Фергана» нашрини таъқиқлаш қарорини чиқарди. Икки ҳафта аввал Бабакулов мазкур нашрнинг сайтига ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг миллатчилик сўзлари билан мақола чиқарган эди.

МХДҚ Бабакуловга қарши «Миллатлар аро низони қўзғатиш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади. Журналист бу модда бўйича тўрт йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Қирғиз махсус хизматлари Бабакулов «учинчи ўлкалардан» бошпана олиш учун ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг миллатчилик сўзларидан фойдаланиб мақола ёзган деб ҳисоблашади.

«2010-йилдаги июнь воқеаларининг йиллигида фуқаро Бабакулов провокация маъноси кўрсатилган мақолаларни эълон қилган. Бошидан унинг кўзлаган мақсади — учинчи ўлкалардан "сиёсий бошпана" олиш бўлган, — дейилади МХДҚнинг билдирувида.

Муассасадан билдирилишича, Бабакуловнинг моқолалари одамларни «қонунга ва жамоатчиликка қарши» ҳаракатларга ундаши мумкин.

Бундан ташқари Октябрь район судининг қарори билан Қирғизистонда «Фергана» нашри таъқиқланади.

Бабакуловнинг ўзи Kloop.kgга билдиришича, унга қарши жиноий ишнинг қўзғалиши «махсус хизматларнинг аҳмақлик ва уйдурмаси».

У ҳеч қачон Қирғизистондан қочқин қатори кетгиси келмаганини қўшимча қилди.

«Мен 50 ёшдаман. Мен ўз юртим Қирғизистонда ўзимни, болаларимни ва бошқа одамларни яхши яшаши учун қўлимдан келган барчасини қиляпман», — деди Бабакулов.

Унинг фикрича, ҳукумат бундай ҳаракатлар билан сайлов олди муаммолардан «элнинг диққатини бошқа нарсага қаратишга» ҳаракат қилмоқда.

«Буни ҳукумат сиёсатига норози бўлганлар учун огоҳлантириш қатори баҳоласа бўлади: агар норози бўлсангиз сизларга ҳам одамларнинг бир тўпини гижгижлаймиз деган тарзда», — деб ҳисоблайди журналист.

Бабакулов мазкур воқеа хорижий жамоатчиликнинг эътиборини тортишидан умид қилади.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова