Илим Карипбеков: Мен Норинданман ва мен сизлардан кечирим сўрайман

730

Нориндаги яшовчилар Марказий Осиё университетининг талабаларини баскетбол мусобақасида чиққан келишмовчилик сабабли тиз чўқтириб, кечирим сўрашга мажбур қилишган. Маҳаллий ҳукумат уларни тўхтатолмади. КТРКнинг раҳбари Илим Карипбеков БАУнинг талабаларидан ва уларнинг ўқитувчиларидан норинликларнинг қилмиши учун кечирим сўради.

«Фикр» рубрикасида эълон қилинган мақола муаллифнинг шахсий фикрини билдиради. Мақоланинг асли Илим Карипбековнинг «Фэйсбук» саҳифасида эълон қилинган.

Супер Университет!

Кеча ўтаётган кун тақдим қилган ёқимли таъсирлар сабабли кўпгача ухлолмадим.

КТРКнинг раҳбари Илим Карипбеков.

Норин шаҳрига бориб, Ҳурматли Ага Хан тараққиёт фондининг ёрдами ва ташаббуси билан Марказий Осиё университетининг фаолияти билан танишишга имконият бўлди.

Университетга ҳашаматли деб сифат бериш  — бу ҳеч бир изоҳ бермаслик билан тенг бўлиб қолади. Замонавий технологиялар, илм, техника ва замонавий архитектура асосларида қурилган. Безакларининг устида хорижий ва қирғизларнинг энг яхши рассомлари билан дизайнерлари ишлаган.

Университет талабаларини, ўқитувчиларини ва ходимларини яшаш шароити дунёдаги энг яхши университетларидагидай!

Дунёнинг турли жойларидан келган ўқитувчилар, унинг ичида бизни қирғизларнинг ўқитувчилари ҳам инглиз тилида аниқ ва тўғри сўзлашишади.

Университетда қирғиз, инглиз ва рус тиллари қўлланилади! Университет ичидаги аура такрорланмас, ўзгача… нима десамикин, биздаги шароитларга ўхшамайди: очиқ, енгил, тоза, қулай.

Барчаси ўқиш, ишлаш, яратиш ва яшаш қувончи учун тузилган. Хизмат кўрсатаётган ходимлар самимий: тартибли ошпазлар, дунёдаги мен деган меҳмонхоналар каби жуда яхши кийинган ходамлар, ҳаммаси стерилизация қилинган, оқ қўлқопда. Мени қувонтиргани, уларнинг маҳаддий, нориндан эканлиги. Синовдан ўтишган, жилмайиб туришади, очиқ ва юзлари иссиқ!

Ўзимча ўйланиб қолдим: улар қандай азаматлар, ўқувдан ўтишди, суҳбатдан ўтишди, ишга қабул қилинишди. Яхши ишлашмоқда, оилаларини боқишяпти, қариндошларигача ёрдам беришмоқда.

Замонавий авангард форматидаги ички безаклари қандайдир бир урфда, осиё маданияти, тарихи европа авангарди билан уйғунлаштирилган. Замонавий техникалар, кўпчилигини мен ҳам биринчи марта кўряпман.

Талабаларчи! Талабалар — алоҳида мавзу! Турли давлатлардан: Қозоғистондан, Тожикистондан, Покистондан, Ҳиндистондан, Европадан, Америкадан! Мени 30 дақиқалик маърузам бир ярим соатга чўзилиб кетди. Бунинг барчаси уларни билимга интилганидан, тортинмаслигидан, очиқлигидан.

Марказий Осиё ва дунёдаги вазиятларни тушуниб берган саволлари ҳам маъноли бўлди. Саволлари битмас бўлди. Норинга келган вақт чеклангани сабабли «Ага Хан» ташкилотининг вакилларига саволларни тўхтатишга тўғри келди.

Нориннинг ўзидан университетга топширган қизлар билан йигитлардан қувондим. Улар беш нафар экан.

Уларнинг бири Бурулсун, Норин вилоятидан, инглиз тилида яхши сўзлашади. Тилни ўша Нориндаги курсларга бориб, мактабда, репетиторлар билан ўрганган. Билимга интилган кўзлари билан университетни кўрсатиб, юзи вақтдан ва фахрдан ёниб турди. Хайрлашаётиб ўзимизнинг норинликларча «Қандай экан? Ёқтими? Ҳаммаси яхшими?» деб сўрадим. Жавоб қисқача бўлди: «Илим ака, бу ер жуда яхши!» деди бахтли юзи билан!

Барчаси очиқ-ёруғ, ёқимли… биз жамиятга таниш бўлмаган қандайдир бир ўзгача! Тасаввур қилиш мумкин бўлмаган қандайдир бир нарса! Ўзгача Норинда!

«Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас! Айниқса, бу ерда!» — мен БАУ ва унинг турғунлари билан танишиб юрган вақтда бу ўйларнинг ҳаммаси менга келди. Улар билан хайрлашгим келмади. Кетгим келмадию Ишлаб, ўқиб, амаллаб шу ерда бир нарсага илашиб қолиб кетгим келди …

Билим — ёруғ

Билим — ўлкамиздаги барча асосий муаммоларни хал қилишнинг йўлларидан бири, балки ягона йўли эканлигига ишонаман. Муаммоларни, порахўрликни, яшаш шароитларни ночорлигидан, тартибсизликлар гирдобидан чиқишдан, ривожланган ва замонавий ўлка бўлишнинг йўли.

Бари! Бизникиларга билим берган одамларнинг барчаси мен учун улуғ. Ўқитувчилар, болалар боғчалари, мактабларни, университетларни қурган одамлар.

БАУни қуриб ишга тушириш учун миллионлаган долларлар сарфланган. Дунё миқёсидаги университет ҳеч кимга маълум бўлмаган бир ўлканинг тоғлари орасида. Биз «Ага Хан» ташкилотига миннатдорчилик билдиришимиз керак эмас, уларга таъзим қилишимиз керак! Улар ўлкамизнинг ҳеч ким инвестиция киритгиси келмаган ҳудудида мўъжиза яратишди.

Бу университет — Норинда эмас, бутун ўлкамизнинг келажаги! Бу университетнинг кўп йўналишли таъсири бор: иш ўринлари, сайёҳлар, ўқиш учун оз бўлмаган пул тўлаган талабалар, ўқиш имкониятлари, аралашув, ўлкани обрўсини кўтариш ва бошқалар.

Қоронғулик…

Ҳозир эрталабки уч… бугун эса мен бошқа сабаблар туфайли ухламаяпман! Бугун Норинда бўлган воқеага боғлиқ шов-шувли ҳолатни, ғазабланиш, уят ва аламни изоҳлаш учун сўз йўқ.

Қоронғуликнинг, умидсизликнинг олдида тиз чўкиб болалар эмас, норинликлар туриши керак. Биз қирғизистонликлар «Ага Хан» ташкилотининг ва ўлкамизнинг ривожланишига ҳисса қўшган, билим берганларнинг барчасини олдида йиғилишимиз керак. [...] Ўзимиз учун бўлмаса ҳам болаларимиз учун, келажагимиз учун, Бурулсун ва унга ўхшаган бошқа одамлар учун.

БАУнинг беш чет эллик талабасини тиз чўктириб, кечирим сўраш билан мажбурлаш билан ўзимизга туюлаётгандай биз уларга дарс бермадик ёки номусимизни ҳимоя қилмадик. Аксинча, ўзимизнинг даражамиз қандай эканлигини кўрсатдик!

Кўплаган одамлар юрагидаги оловни ўчирдик. Уларнинг кўнгли бизда қолиб кетди. Ўтган кунни қайтариш мумкин бўлганда, мен «Ага Хан» ташкилотини, БАУнинг талабаларини, ўқитувчиларини, ходимларини олдида кўп марта таъзим қилардим!

Мен Ҳурматлиларнинг олдида тиз чўкиб, кечирим сўрардим. Бу бутун Қирғизистон эмас, ҳамма эл эмас, қоронғуликларнинг туби демоқчидим! Биз, қирғизистонликлар умуман бошқачамиз, бироқ бу ҳурматлига керак эмас…

Мен Норинданман, кечарасизлар… Улар — Қирғизистон эмас, улар — барчаси эмас. Биз кўпмиз, бизга ёруғ керак.

Сурат: Илим Карипбековнинг «Фэйсбук» саҳифаси, «Турмуш».