Текебаевнинг суди номаълум муддатга жилдирилди

669

Биринчи май район судида мухолифатчи сиёсатчи Омурбек Текебаев билан собиқ депутат Дуйшонкул Чотоновнинг иши бўйича иккинчи мажлис бўлди. Судья мухолифатчи сиёсатчиларнинг ишини кўришни номаълум муддатга жилдирди.

Оқловчи томон Чотоновни уй қамоғига чиқаришни суддан илтимос қилишди, бироқ судья Айбек Эрнис ўғли илтимосни инкор қилиб, уларга арзланиш учун ўн кун вақт берди.

Чотоновнинг адвокатлари танаффусдан кейин судьянинг қарори бўйича Бишкек шаҳар судига арзланишди. Шу сабабли иш бўйича суд мажлиси номаълум муддатга қолдирилди.

Оқловчилар суд мажлисини расмга ва видеога олишга рухсат юеришини икки марта илтимос қилишди/

Текебаевнинг адвокати Чинара Жакупбекова билдиришича, жараён сиёсий бўлаётганлиги учун уни тасвирга олиш керак.

«Қирғизистон халқи бу иш бўйича ҳақиқатни ҳеч қандай ўзгартиришларсиз кўриши керак. Барча маҳаллий ва давлат ОАВларида чет эллик Леонид Маевскийнинг бизнинг ҳимоямиздаги икки кишининг сиёсий мавқейига қора суртган кўрсатмасини бир неча марта қайта-қайта такроран кўрсатишди», — деди у.

Бироқ суд бу илтимосни ҳам сабабини тушунтирмай инкор қилди.

Суд биносининг ёнида митинг ўтказишган Текебаевнинг тарафдорлари қўйилган таъқиққа қаршилигини билдиришди. Митингчилар ҳукумат ҳақиқатни яшираётганини айтиб, кўзларини оқ мато билан боғлаб олишди.

Сурат: Регина Им.

Муҳолифатчи Текебаевнинг партиядоши Алмамбет Шикмаматов суратга тасвирга олишни таъқиқлаш Текебаевнинг ва бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларини «қўпол равишда бузилиши» деб билдирди.

«Омурбек Чиркешович ўзини айбсиз эканлигига ишонади, шу сабабли у жамоатчилик кузатуви орқали уни исботлагиси келади. Тергов органлари ва судлар жараённи ёпиқ олиб боришмоқда. шу сабабли Текебаевга қарши йиғилган далиллар махсус ясалган ёки ишончли эмас деб ўйлашга барча асослар бор. Агар етарли далиллар бўлганда улар ҳам жараённи жамоатчиликка ошкора турда ўтишига қизиқишар эди», — деди у.

Шикмаматовнинг қўшимча қилишича, ҳукумат суд мажлисини кузатгиси келганлар сиғадиган каттароқ жой бўлиши керак.

Суд мажлисига кузатувчи қатори иштирок этган ҳуқуқ ҳимоячиси ва собиқ депутат Чолпон Жакупованинг сўзларига кўра, судья оқловчиларнинг илтимосларини ҳеч қандай асоссиз қаноатлантирмаслиги билан қонунларни бузган.

Суд Текебаев билан Чотоновнинг иши бўйича бир марта мажлис ўтказган. Унда оқловчилар ишнинг материаллари билан танишиб битмаганлиги сабабли жараён кейинга қолдирилган.

Текебаевнинг қамалиши

«Ата Мекен» партиясининг раҳбари Омурбек Текебаевга «Коррупция» ва «Товламачилик» моддали бўйича жиноий иш қўзғалиб, у хизмат сафаридан келаётганда 26-февралга ўтар кечаси «Манас» аэропортида қўлга олинган.

Тергов версияси бўйича «Мегаком» компаниясини бошкаришга имконият олиш учун рус тадбиркори Леонид Маевский 2010-йили Текебаевнинг қўлига бир миллион доллар берган. Чотонов эса Текебаев билан Маевскийнинг келишувида воситачи бўлган.

Текебаев қўйилган айбни инкор қилади ва унинг фикрича жиноий иш сиёсий сифатга эга. Сиёсатчининг ҳамкасблари ҳам Текебаевнинг қамалишини «сиёсий таъқиб» деб аташган. Чотонов ҳам қўйилган айбни тан олмаган.

Текебаев билан Чотоновнинг тарафдорлари Бишкекда, Ўш ва Жалолобод вилоятларида ҳам бир неча кун сиёсатчиларни қўйиб юбориш талаби билан митинг ўтказишган.

Муаллиф: Анна Капушенко

Видеотрансляция: Арсений Мамашев, Тилек Бейшенали ўғли, Регина Им.

Видеотрансляция режиссери: Азат Рузиев.