Антониу Гутерреш: БМТ «Адолатли жамият» лойиҳасини қўллайди

586

Бирлашган миллатлар ташкилотининг бош котиби Антониу Гутерреш Қирғизистонга «Адолатли жамият» лойиҳасини амалга оширишда ёрдам беришга тайёр. Аввалроқ намойишчилар Бишкекдаги БМТ биноси олдига йиғилиб, қирғиз ҳукумати «халқаро мажбуриятларини бажармаётгани учун» давлат лойиҳаларини молияламасликни илтимос қилишган эди.

БМТ «Адолатли жамият» лойиҳасини амалга ошришига ёрдам беради. Лойиҳа халқаро ҳомийлар ёрдами билан давлатнинг ишини яхшилашга йўналтирилган.

«Фуқароларнинг ҳаётини яхшилашга, порахўрликни камайтиришга, фуқароларни ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтиришга йўналтирилган қирғиз ҳукуматининг мазкур лойиҳасини қўллаймиз», — деди БМТ бош котиби Антониу Гутерреш президент «Ала-Арча» резиденциясидаги нутқида.

Гутерреш Қирғизистон бундан кейин ҳам Марказий Осиёдаги демократиянинг рамзи бўлиб қолади деб ишонади.

«БМТ Қирғизистон ҳукуматига “Адолатли жамият” лойиҳасини амалга оширишга, барқарор ривожланишга ҳам келажакда ёрдам беради. Биргаликда, иқлимни ўзгаришига тўсиқ қўйиб, Қирғизистоннинг ажойиб музликларини сақлаб қолишга халқаро жамоатчиликни мобилизациялай оламиз деб ўйлаймиз», — деди у.

Атамбаев «Адолатли жамият» лойиҳаси тўғрисида

Президент Алмазбек Атамбаев ҳукуматнинг «Адолатли жамият» лойиҳасини «Санарип ипак йўлидаги энг яхши гуруҳ бўлиш учун» талабчан мақсад деб атади.

Атамбаевнинг фикрича, Қирғизистон демократик қадриятлари, либерал иқтисоди ва барқарор экологияси билан давлат қатори шаклланди. «Адолатли жамият» эса Стратегия-2040 лойиҳсининг асосий қисми бўлиб қолади.

Президент Қирғизистон сўнги беш йил ичида порахўрлик билан курашиш натижасида даромадини уч марта ўстирди деб ҳисоблайди.

«“Адолатли жамият” лойиҳасининг шарофати билан порахўрликнинг миқдори пастлайди, у минимал даражасига тушиши мумкин», — деди у.

«Адолатли жамият» лойиҳси мақсадига етшиши учун ижитмоий (билим бериш, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит), иқтисодий (энергетика, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, хизматлар) ва давлат (демократия қуриш, порахўрликни олдини олиш, адолатли сайлов) секторлар модернизация қилинади.

БМТ бош котибининг Қирғизистонга сафари

Бу Гутеррешнинг БМТ бош котиби сифатида Қирғизистонга биринчи сафари. Уни Марказий Осиё ўлкаларига сафари 8идан 13-июнгача режалаштирилган.

Антониу Гутерреш.

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти БМТ бош котибини Марказий Осиё ўлкаларига бўлган сафари давомида инсон ҳуқуқларини сақланиши бўйича масалани кўтариши керак деб ҳисоблашади.

Гутеррешнинг сафари асосида Бишкекдаги БМТ биноси олдида фуқаровий фаоллар митингга чиқишган. Улар бош котибни Қирғизичтондаги «сиёсий босимларга» аҳамият беришга чақириб, қирғиз ҳукуматидан лойиҳани молияламасликни илтимос қилишган.

Митингга чиққанлар халқаро мажбуриятларни мажармаган ҳукуматга ишониб бўлмаслигини айтишган. Фаоллар Гутеррешга билдирув юборишган, бироқ Гутерреш бу бўйича жавоб қилмаган.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Султан Досалиев