Дастан Шаршеев рақибини нокаут қилди

591

Қозон шаҳридаги шов-шувли учрашуви билан танилган қирғиз спортчиси Дастан Шаршеев тай бокс бўйича халқаро турнирда рақибини нокаут билан енгди.

Учрашувнинг биринчи босқичида Шаршеев ғалабага етиб қолган эди, бироқ иккинчи бўлимда унинг рақиби устунлик қилган. Учинчи босқичда эса қирғиз боксчиси рқибини нокаут қилиб ғолиб бўлди.

Тай бокс бўйича халқаро турнир Бангкок шаҳрида ўтган. Унда қирғиз спортчиси таиландлик Сантипаб Бункрианг билан куч синашган.

Шаршеевдин сўзларига кўра, мусобақа TNA қоидалари бўйича ўтадиган чемпионатда Антон Калинин билан қайта куч синашишга тайёргарлик асосида ўтган. Учрашув Қозон шаҳрида 27-июнда бўлади.

Бу вақтгача қирғиз спортчиси Шаршеев билан россиялик Антон Калинин орасидаги жанг 22-апрелда Қозонда бўлиб ўтган.

Босқич якунлангандан сўнг ҳакамлар гуруҳи россиялик боксчининг фойдасига қарор чиқарган. Шаршеев бундай хулосага рози бўлмай, рингдан чиқиб кетишдан бош тортган. Рефери рингдан чиқишдан бош тортиш депортацияга сабаб бўлиши мумкинлигини айтган.

Унинг сўзлари ҳам Шаршеевни ишонтирмаган. Қирғиз спортчиси мусобақа олиб борувчисидан микрофонни тортиб олиб, томошабинларга мурожаат қилган. Кейин спортчи рингдан чиқиб кетган.

Сўнгра Шаршеев лига етакчилигининг мураббийидан кечирим сўраганини, Калининнинг вакиллари эса қайта учрашув ўтказишни таклиф қилишганини айтган.

Муаллиф: Каминат Имирханова